UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

09 авг 15:33
Янгиликлар

Бокс/ММА

Усик фаолиятидаги сўнгги жанг ҳақида: "Бизда иккита вариант бор"

Супероғир вазндаги барча чемпионлик камарларидан воз кечган Александр Усик ўз жамоаси собиқ жаҳон чемпиони билан музокаралар олиб бораётганини тасдиқлади.

Гап америкалик Деонтей Уайлдер ҳақида бормоқда. Усик айнан шу жанг билан профессионал фаолиятини якунламоқчи.

"Нега энди йўқ? Агар Деонтейнинг жамоаси бу жангни хоҳласа, мен уни ўтказаман. Пул, бизнес... Ҳозир бизда иккита вариант бор ва биз ўзимиз учун энг маъқулини танлаймиз. Жамоам шу устида ишлаяпти", — деди украиналик боксчи "The Athletic" нашрига берган интервьюсида.

Шу билан бирга, Усик ўзининг "сўнгги рақс"ни ўтказиш нияти рингга бошқа ҳеч қачон қайтмаслигини англатмаслигини ҳам таъкидлаб ўтди.

"Тайсон Фьюрини олайлик. У кетади – қайтади. Кетади – қайтади. Биз бу спорт турида жуда кўп вақт ўтказамиз, шунинг учун "мен учун ҳаммаси тугади" деб айтиш жуда қийин. Аммо жуда узоқ вақт ишлаганингизда, танангиз чарчайди. Меники ҳам чарчади. Мен темирдан эмасман, ўзга сайёралик ҳам эмасман. Менинг оилам, ўғил ва қизларим бор", — деб тушунтирди оғир вазн тоифасидаги икки карра мутлақ жаҳон чемпиони.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг