UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

13 май 10:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

Усик Жошуа билан реванш жангини қаерда ўтказмоқчилиги маълум

Украиналик боксчи Энтони билан Яқин Шарқда жанг қилиш ниятида.

Супероғир вазнда WBA, WBO ва IBF камарлари соҳиби Александр Усикнинг Энтони Жошуа билан реванш жангига ҳам оз вақт қолмоқда.

Жошуанинг промоутери ҳисобланмиш Эдди Хирн украин боксчисининг жамоаси билан бўлиб ўтган музокаралар тафсилотлари билан ўртоқлашди. Хирннинг сўзларига қараганда, Усик реваншни Яқин Шарқ ҳудудида ўтказишни истайди.

"23 июнь санаси аниқ эмас, аммо ўша куни Яқин Шарқда Усик — Жошуа жангини кўришингиз учун яхшигина имкониятимиз бор. Бутун дунё бўйлаб бизда таклифлар бор, уларнинг устида ишлаяпмиз. Бу вариантни танлашга яқинмиз.

Усикнинг жамоаси Яқин Шарқ вариантини афзал кўришларини айтишди, табиийки, у кўп пул ишлаб олмоқчи. Яқин Шарқдаги сумма Британиядагидан қўпроқ бўлишидан ташқари, Усикнинг жамоаси жангни нейтрал ҳудудда ўтказиш ҳақида ўйлаяпти, уларни бу борада айбламайман. Хуллас, мана биз энди қаердамиз".

Хирн Усик — Жошуа жангининг қачон расман эълон қилинишини айтди.

"Жангни шу ҳафтада эълон қиламизми? Тўғрисини айтсам, йўқ. Кейинги ҳафтада эълон қиламизми? Албатта. Бу жангни июль ойида томоша қиласиз, тез орада расман эълон қилинади", - дея Хирннинг сўзларини келтиради Boxingnews24.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг