UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0 17:45Ислам Махачев қачондан кейинги жангига тайёргарликни бошлашини айтди 0 17:22Тошкентдаги проф бокс оқшоми учун яна бир жанг эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 16:54Таэквондо WТ терма жамоамиз World Taekwondo Final Гран-присида тўлиқ таркиб билан иштирок этади 0 16:17Гвардиола нима учун Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортгани ҳақида гапирди 0 15:41Гукеш Жавоҳир Синдаров билан илк партия ҳақида фикр билдирди 0 14:52Сенсацион мағлубиятидан кейин Гейбл Стивсоннинг UFC'даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:01Жавоҳир Синдаров Гукеш билан илк партиядан сўнг нималар деди? 0 13:15ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Баҳрайн жамоасини меҳмон қилади 0 12:42Никита Белозерцев Анқарадаги Челленжерда нимчорак финалга йўл олди 0 11:31Царукян RAF лигасида Махачев ва Нурмагомедов билан курашмоқчи 0 10:24«Исламни ММАдан кетишга мажбур қиламан». Карлос Пратес Махачев билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 09:36ЕЧЛ. "Арсенал" ғалабани қўлдан чиқарди, "Ман Сити"да дуранг ва бошқа натижалар 0

26 май 18:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

Усикнинг собиқ промоутери Александрга фаолиятини якунлашни маслаҳат берди

Александр Усикнинг собиқ промоутери Александр Красюк украиналик жаҳон чемпиони фаолиятини якунлаши керак деб ҳисобламоқда.

Красюкнинг фикрича, Усик Рико Верхувенга қарши кечган жангнинг 11 раундидан бор йўғи 3 тасини юта олди, холос. Бу эса унинг фаолиятини якунлаши учун ишора.

"Тўғрисини айтсам, агар мен унга маслаҳат берганимда, унинг кейинги рақиби оилавий ишлари ёки эҳтимол, бизнеси бўларди, - деди Красюк Boxing King Media каналига берган интервьюсида. - У тўхташи керак. Икки дақиқа кечиккандан кўра, бир соат олдин кетган маъқул. Афсуски, бу нафақат бокс учун, балки ҳаётдаги бошқа ҳамма нарса учун ҳам тўғри. Дунёдаги барча пулларни ишлаб топиб бўлмайди ва барча рақибларни мағлуб этиб бўлмайди. Бу чўққига чиққан ва мағлубиятга учрамаган Усик каби одам учун жуда қийин қарор. Лекин келажакни ўйлаш керак. Унга барча даврларнинг энг буюк ва машҳур боксчиларидан бири сифатида хотирада қолиши учун фаолиятини ҳозир якунлашини чин қалбимдан тилайман.

У аввалгидек кўринмасди, - деб қўшимча қилди промоутер. — Усик фаолиятидаги энг катта вазн билан чиқди. Рикога қарши жангда ҳам Дюбуа билан олдинги жангдаги тенденция давом этганига эътибор бердингизми? У оёғида анча кам ҳаракат қиладиган бўлиб қолган. У кучлироқ зарба бериш ҳақида кўпроқ қайғуради ва бунинг оқибатида оёқда кам ҳаракат қилади". 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг