UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

11 окт 07:49
Янгиликлар

Тадбирлар

#уйдақол! #ҳаётгақўшил! челленжида навбатдаги ғолиблар аниқланди. Бу сафар сирдарёликлар фаол!

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги пандемия даврида юртдошларимиз орасида уй шароитида жисмоний тарбия ва спорт билан фаол шуғулланишни тарғиб қилиш мақсадида ташкил этган #уйдақол! #ҳаётгақўшил! челленжида навбатдаги ғолиблар аниқланди.

Жорий йил 3 августдан қайта йўлга қўйилган челленжда қатнашиш орқали юртдошларимиз нафақат ўз саломатликларини мустаҳкамлаши, балки қимматбаҳо совғаларни ютиб олишлари мумкин.

Бу сафар ғолиб ва совриндорлар икки ҳафта давомида юборилган видеолар орасидан сараланди. Шу давр оралиғида мамлакатимиздаги спортсевар оилалар томонидан 150дан ортиқ видеоролик қабул қилинди ва ҳакамлар ҳайъати томонидан энг яхши дея эътироф этилган 6 таси ғолиб деб топилди.

Челленжда бу сафар 1-ўринга Навоий вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошкармаси тасарруфидаги Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби тренер-ўқитувчилари ва шуғулланувчилари томонидан тайёрланган видео муносиб кўрилди.

Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра челленжда 2-ўрин соҳиблари иккитани ташкил қилди. Тошкент шаҳар Яшнобод тумани 2-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиси Қодиржонов Ҳумоюнмирзо томонидан юборилган видео ҳамда наманганлик каратэ WKF спорт тури бўйича Осиё чемпиони, жаҳон премьер лигаси ғолиби, Осиё ўйинларининг кумуш медали соҳибаси ва ҳозирда Наманган давлат университетининг Жисмоний маданият факультети талабаси бўлмиш Баҳринисо Бобоева томонидан тақдим этилган видеоролик лойиқ деб топилди.

Анаънадан бироз чекинган ҳолда челленжнинг учинчи ўрнини бирйўла учта оила қўлга киритди. Унга кўра, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридан Хасанбоевлар оиласи, Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги 6-мактаб ўқувчилари Анорбоев Иброҳим ва Анорбоев Мадинабонулар ҳамда Жиззах вилояти Гимнастикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиси Исоқова Камола томонидан юборилган видеороликлар челленжда 3-ўринга муносиб деб топилди.

Эслатиб ўтамиз, челленж ғолиб ва совриндорлари велотренажёр билан мукофотланади. Сиз ҳам #уйдақол! #ҳаётгақўшил! челленжида фаол иштирок этинг ҳамда қимматбаҳо совғаларни қўлга киритинг. Унутманг, челленж 2020 йилнинг 15 декабрига қадар давом этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг