UZ

Сўнгги янгиликлар

15:17Жасурбек Йўлдошев проф боксдаги тўртинчи жангини Германияда ўтказди + ФОТО 0 14:46Суперлига. Бугун учта қизиқарли учрашув бўлиб ўтади 0 14:15Жасурбек Жайсунов номзоди ООК Атлетлар комиссияси учун илгари сурилди 0 13:44Йен Гэрри навбатдаги рақибини маълум қилди: "Фақат битта жанг мантиққа эга!" 0 13:13Ислам Махачев нима учун UFC`нинг учинчи камарини қўлга кирита олмаслиги тушунтирилди 0 12:42Мбаппе "Реал" таркибида ЕЧЛда 26 та ўйинда 23 та гол урди 0 12:11Олти нафар дзюдочимиз Hungary Grand Slam 2026 турнирида иштирок этади 0 11:40Расмий стартига 10 кун қолган Осиё ўйинлари манзилида рекорд даражадаги ёғингарчилик сабаб миллионлаб одамлар эвакуация қилинмоқда 0 11:09Фёдор Емельяненко Умар Нурмагомедовга маслаҳат берди 0 10:38Sofascore. Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:07Абдумалик Халоков вазн тоифасидан қатъи назар дунёнинг энг яхши ҳаваскор боксчилари рейтинги пешқадами! 0 09:36Noche UFC турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди: Сильва – Дельгадо, Кортес-Акоста – Блейдс 0 09:05Йен Гэрри Махачев билан жанг ҳақида: "Менда ғурур ва қувонч ҳисси бор" 0 08:34ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда 3 очко олди, "Бетис"да иродали ғалаба, Дортмундда 5 та гол урилди 0 08:03Усикнинг жамоаси Тайсон Фьюрининг чақирувига жавоб қайтарди 0

19 мар 17:14
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Uzbek Tigers" плей-оффга чиқиш имкониятларини яхшилаб олди (гуруҳдаги вазият)

Теглар :  Uzbek Tigers
Кеча Бутунжаҳон бокс сериясининг VII мавсуми доирасида "Uzbek Tigers" жамоаси хитойлик рақибларини йирик ҳисобда мағлуб этдилар.


Жанггача гуруҳда сўнгги ўринда кетаётган боксчиларимиз ушбу ғалабадан сўнг гуруҳда иккинчи ўринга кўтарилиб олдилар. "Ўзбек йўлбарслари" ҳисобида айни пайтда 6 очко мавжуд. 

Гуруҳ пешқадами "Astana Arlans" боксчилари ҳисобида эса 12 очко бор. Улар гуруҳдан чиқиш масаласини муддатидан олдин ҳал қилишга муваффақ бўлдилар. 

Вакилларимиз навбатдаги жангни 1 апрель куни айнан қўшниларимизга қарши ўтказадилар. Ушбу жангда агар спортчиларимиз ғалаба қозона олсалар, плей-офф йўлланмаси деярли нақд бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, кейинги босқичга учта гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар, шунингдек, энг яхши учинчи ўрин соҳиблари ҳам чиқадилар.


4 та жангдан кейин гуруҳдаги вазият:

1. Astana Arlans - 12 очко

2. Uzbek Tigers - 6 очко

3. Patriot Boxing Team - 4 очко

4. China Dragons - 3 очко

Рейтинг:    

Фикрлар

   
21 мар 14:12:11
Botir
Uzbek tigers xitoy bilan jangda elnur abduraimov janga chiqmagan shuning uchun 1 achko kesilgan
   
21 мар 01:34:53
Ангрен
Узбек тайгерс очкоси 6 та булиши иумкин эмас, очкомиз 7 та. Очколарди ким хисоблаяпти узи? Хисоблашни биласларми иккичилар????
   
20 мар 08:37:49
navbahor - 1956
Ўзбек тагерс жамоасига омад
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг