21 июн 11:52
Янгиликлар
Uzbekistan Team Магнус Карлсен бошчилигидаги амалдаги чемпионларни мағлуб этди ва 1/2 финалга чиқди
Мукофот жамғармаси 310 минг еврони ташкил этувчи ушбу нуфузли мусобақада 40 дан ортиқ жамоа таркибида 300 нафардан зиёд шахматчи чемпионлик учун курашяпти. Жамоавий жаҳон чемпионатида етакчи гроссмейстерларимиздан таркиб топган Uzbekistan Team жамоаси саралаш баҳларини иккинчи ўринда якунаб, плей-оффга йўл олганди. Шахматчиларимиз 1/8 финалда Озарбайжоннинг Odlar Yurdu жамоасини 3:1 ҳисобида таслим этишди.

Ҳозиргина якунига етган чорак финалда эса Uzbekistan Team блиц бўйича амалдаги жаҳон чемпиони, Магнус Карлсен бошчилигидаги WR Chess жамоасини икки ўйин натижасига кўра мағлубиятга учратиб, 1/2 финалга йўл олди. Илк учрашувда жамоамиз номдор рақибларини 3,5:2,5 ҳисобида енгишди. Жавоб баҳсида 3:3 ҳисобидаги жанговар дуранг натижа қайд этилди ва икки ўйин натижасига кўра Uzbekistan Team ғалаба қозонди. Нодирбек Абдусатторов биринчи партияда оқ доналарда Магнус Карлсенга ютқазган бўлса, жавоб учрашувида қора доналарда афсонани таслим этди.
WR Chess жамоаси икки йилдан бери жамоалар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлиб келаётганди. Демак, чемпион ўзгаради. Жамоамизнинг 1/2 финалдаги рақиби бироздан сўнг маълум бўлади.

Фикрлар