UZ

Сўнгги янгиликлар

14:40ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Қувайт клубини қабул қилади 0 13:56Манба: UFC 2027 йилда Россияда турнир ўтказиши мумкин 0 13:15Бугун оғир атлетикачиларимизнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки бошланади 0 12:33Янгиланган UFC рейтингида Богдан Гусков кўтарилди 0 11:48Ямалнинг отаси аэропортда официант қизнинг юзига тупуриб, эркак кишига стул отди 1 11:03Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини муваффақиятли бошлади 0 10:22Toray Pan Pacific Open Tennis. Раҳимова дунёнинг 33-ракеткасини мағлуб этди 0 09:31Ўзбекистон ва Хитой крикет соҳасида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқда 0 08:39Англия лига Кубоги. 4-даражали лиганинг 18-ўриндаги жамоаси "Арсенал"ни турнирдан чиқариб юборди 0 07:57Боксчиларимиз Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди 0 07:06Янгиланган UFC рейтингида Кавана кўтарилди. Темировчи? 0 20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0 18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0

13 сен 10:39
Янгиликлар

Шахмат

Жавоҳир Синдаровда татимаган ғалаба, Магнус ва унинг жамоасида мағлубият

Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳри мезбонлик қилаётган шахмат бўйича мукофот жамғармаси 1 миллион АҚШ долларини ташкил этувчи Tech Mahindra Global Chess League (GCL) турнирда бугун чемпионлик ва учинчи ўрин учун матчлар ўтказилади.

Ўз таркибига юлдуз шахматчиларни жамлаган олтита жамоа иштирокидаги мусобақа ўзининг ҳал қилувчи палласига етиб келди. Бугун турнирда ғолиб ва совриндорлар аниқланади. Ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров мусобақанинг бу йилги мавсумида Fyers American Gambits жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. Жавоҳирнинг жамоасида қозоғистонлик Бибисара Ассаубаева, россиялик Данил Дубов, ҳиндистонлик Ниҳал Сарин, франциялик Марк-Андриа Маурицци ҳамда испаниялик халқаро мастер Сара Ҳадем ҳам бор. Синдаров жамоасининг биринчи —  Icon тахтасида дона сурмоқда.

Tech Mahindra Global Chess League турнирининг навбатдаги куни Жавоҳир Синдаров сардорлигидаги Fyers American Gambits жамоаси франциялик таниқли гроссмейстер Максим Вашье-Лаграв бошчилигидаги Cheq Mumba Masters жамоасига 6:11 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Синдаров рақиб сафидаги энг кучли рақибни мағлуб этди. Ниҳал Сарин эса ватандоши Пранешга кутилмаганда ютқазиб қўйди. Айнан шу мағлубият якунда Fyers American Gambits жамоасининг умумий ҳисобда ютқазишини таъминлади. 

Жавоҳирнинг жамоадошлари Даниил Дубов озарбайжонлик Шахрияр Мамедьяров билан, Бибисара Ассаубаева эса ҳиндистонлик жаҳон чемпиони Ҳарика Дроновалли билан дуранг ўйнади. Марк-Андриа Маурицци ҳамда испаниялик халқаро мастер Сара Ҳадем ҳам рақибларига ютқазишди.  

Магнус Карлсен бошчилигидаги Alpine Apl Pipers жамоаси ҳам бу турда Triveni Continental Kings клубидан кутилмаган мағлубиятни қабул қилиб олди. Биринчи доскада ўйнаган жамоа сардори Магнус Карлсен оқ доналарда ҳаракат қилганига қарамай, Алиреза Фирузджага имкониятни бой бериб қўйди. 

Мусобақанинг сўнгги куни олдидан Ganges Grandmasters ва Alpine Apl Pipers жамоалари 18 очкодан жамғариб, турнир жадвалида қўшҳокимликни юзага келтиришди. Бугун бу икки жамоа чемпионлик учун ўзаро дона суришади. Fyers American Gambits ва Cheq Mumba Masters жамоалари ҳисобида 15 очкодан бор ва бу икки жамоа бугун учинчи ўрин, яъни бронза медаллари учун ўзаро яна бир бор куч синашади. Бугун Синдаровнинг Fyers American Gambits жамоаси кечаги мағлубият учун реванш олишга уриниб кўради. Медаллар учун кечадиган ҳар икки жуфтлик ўйинлари икки учрашувдан иборат бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг