UZ

Сўнгги янгиликлар

08:23Англия лига Кубоги. "Манестер Сити" "Брайтон"ни енгди, Ҳусанов захирадан майдонга тушди 0 07:46Тошкентда яна катта спорт байрами: Ислам Махачев ва Федор Емельяненко келадиган Жаҳон чемпионатига оз қолмоқда! 0 07:02Ян ва Двалишвилининг трилогия учун гонорари айтилганидан бироз кўпроқ бўлиб чиқди 0 23:13Волкановски ва Мовсар Евлоевнинг гонорарлари маълум 0 22:38UFC 337 турнирининг асосий жанги айтилди 0 21:46Карлос Пратес: "Махачевнинг меросига чек қўяман" 0 20:50UFC Сидней турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 20:03Хитойда Мбаппе билан боғлиқ можаро сабабли Ла Лига ўйинлари трансляция қилинмайди 0 19:29Пëтр Ян UFC`нинг энг яхши уч жангчиси қаторига кирди 0 18:43RIZIN чемпиони Ражабали Шайдуллаев Волкановски билан жанг қилиш ниятида 0 18:11Хамзат Чимаев Шон Стриклендни исталган вазнда жангга чорламоқда 0 17:33"Ливерпуль" МЮнинг трансфер мақсадини илиб кетиши мумкин 0 16:46Дзюдочиларимиз Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги рақибларини билиб олишди 0 16:02Маҳмуд Мурадов Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди + ФОТО 0 15:17Двалишвили мағлубиятдан сўнг: "Бу машинани тўхтатиб бўлмайди" 0

14 сен 07:01
Янгиликлар

Шахмат

Жавоҳир Синдаров сардорлигидаги жамоа шоҳсупада, Магнус чемпион бўла олмади! (+ФОТО)

Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳри мезбонлик қилган шахмат бўйича мукофот жамғармаси 1 миллион АҚШ долларини ташкил этувчи Tech Mahindra Global Chess League (GCL) турнири ўз якунига етди.

Ўз таркибига юлдуз шахматчиларни жамлаган олтита жамоа иштирокидаги мусобақа муросасиз курашлар остида ўтди. Нуфузли турнирнинг сўнгги куни чемпионлик ва учинчи ўрин учун баҳслар ўтказилди. 

Ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров мусобақанинг бу йилги мавсумида Fyers American Gambits жамоаси шарафини ҳимоя қилди. Жавоҳирнинг жамоасидан қозоғистонлик Бибисара Ассаубаева, россиялик Данил Дубов, ҳиндистонлик Ниҳал Сарин, франциялик Марк-Андриа Маурицци ҳамда испаниялик халқаро мастер Сара Ҳадем жой олганди. Синдаров сардор сифатида барча учрашувларини жамоасининг биринчи —  Icon тахтасида рақиб жамоаларнинг биринчи рақамли шахматчиларига қарши дона сурди.

Tech Mahindra Global Chess League турнирининг сўнгги куни Жавоҳир Синдаров бошчилигидаги Fyers American Gambits жамоаси франциялик таниқли гроссмейстер Максим Вашье-Лаграв сардорлигидаги Cheq Mumba Masters жамоасига қарши бронза медаллари учун баҳс олиб борди. Fyers American Gambits ҳар икки учрашувда ҳам ғалаба қозониб (4:2, 3,5:2,5), мусобақанинг бронза медалини қўлга киритди. 

Турнир чемпионлиги учун кечган баҳсда Магнус Карлсен бошчилигидаги Alpine Apl Pipers жамоаси Ян Непомняший сардорлигидаги Ganges Grandmasters жамоасига бироз кутилмаганда имкониятни бой бериб, кумуш медаллар билан кифояланди. Ganges Grandmasters чемпионлик шоҳсупасига кўтарилди. 

Мусобақа чемпиони Ganges Grandmasters бош соврин билан бирга 250 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини ҳам қўлга киритди. Кумуш медаль соҳиблари Alpine Apl Pipers жамоаси 125 000, бронза медаль эгалари Fyers American Gambits жамоаси 75 000 долларга эга чиқди. Тўртинчи ўринни банд этган Cheq Mumba Masters жамоаси 50 000 АҚШ доллари билан тақдирланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг