UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45UFC ходими Дана Уайтнинг Contender Series турниридан сўнг ташкилот билан жангчи сифатида шартнома имзолади 0 18:12Ботир Раҳимов теннис мактабидаги қурилиш ишлари билан танишди (ФОТО) 0 17:30Чисора фаолиятини якунламайди, у декабрь ойида рингга қайтади 0 16:51"Лугано" бош мураббийи Беҳруз Каримовнинг ҳолатига тўхталиб ўтди 0 16:18Сузиш: Тошкентдаги Жаҳон кубоги босқичида Олимпиада ва дунё биринчилиги чемпионлари қатанашади 0 15:502036 йилги Олимпиада учун эҳтимолий мезбонлар рўйхати маълум. Улар орасида Ҳиндистон, Қатар ва Туркия бор! 0 15:18WBA рейтинги янгиланди: Ҳасанбой Дўсматов қани? 0 14:47Жезуш Роналдунинг баёноти ҳақида: "Ҳозир уни ўқиб чиқмоқчиман, айтадиган гапим йўқ" 0 14:19Mағлубиятсиз UFC жангчиси Доғистонга бориб шуғулланиш нияти жиддий эканини айтди 0 13:53Ариэль Хельвани: "Шевченконинг UFC унвонидан воз кечиши ихтиёрий бўлмаган" 0 13:22Пётр Ян Двалишвили билан жангига 18 кун қолганида ажойиб жисмоний ҳолатини намойиш этди + ФОТО 0 12:46Ўзбекистон 270 дақиқадан буён Кореяга гол ура олмаяпти 0 12:1211 боксчимиз жой олган WBC рейтинги янгиланди. Бир вазнда 3 чарм қўлқоп устамиз! 0 11:49Муроджон Йўлдошев Жаҳон чемпионатидаги юришини бошлашга шай! 0 11:13Мелиқўзиев WBА чемпионлик камари жанги учун ўз гонораридан ҳам воз кечмоқчи 0

22 июн 14:45
Янгиликлар

Шахмат

UzChess Cup. Барча гуруҳларда пешқадамга айландик. Тўртинчи тур жуфтликлари ва турнир жадваллари билан танишинг

Пойтахтимизда дунё шахмат юлдузлари иштирокида давом этаётган UzChess Cup турнирида бироз аввал 4-тур учрашувлари бошланди.

Иккинчи бор ташкил этилаётган UzChess Cup турнири Masters, Challengers ва Futures гуруҳларида ўтказилмоқда. Кучлилар жам бўлган Masters гуруҳининг 4-турида 2,5 очко билан якка пешқадам бўлиб олган Нодирбек Абдусатторов 2 очко билан 2-ўринни эгаллаб турган ҳиндистонлик гроссмейстер Аржун Эргаисига қарши қора доналарда ўйнаяпти. 

Қўшимча кўрсаткичларга кўра 2 очко билан 3-ўриндан жой олган Жавоҳир Синдаров ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳага қарши қора доналарда ҳаракат қилмоқда. Россиялик жаҳон чемпиони Ян Непомняший яна бир ҳинд гроссмейстери Аравиндҳ Читамбарам билан ҳисоб-китоб қиляпти. Шамсиддин Воҳидов венгриялик Ричард Раппорт билан ўйнамоқда. 

UzChess Cup. Masters гуруҳи. 4-тур жуфтликлари

Рамешбабу Праггнанандҳаа — Жавоҳир Синдаров

Ричард Раппорт — Шамсиддин Воҳидов

Аржун Эригаиси — Нодирбек Абдусатторов 

Аравиндҳ Читамбарам — Ян Непомняший  

Нодирбек Якуббоев — Парҳам Мақсуду

Турнирнинг Challengers гуруҳида 3-турдан сўнг грециялик Николас Теодороу, ҳамюртимиз Муҳиддин Мадаминов, америкалик Эндрю Ҳонг 2,5 тадан очко жамғариб, кучли учликдан жой олишган. Мадаминов қўшимча кўрсаткичларга кўра 2-ўринни эгаллаб турибди. Тўртинчи поғонадаги швециялик Виталий Сивук ҳисобида 1,5 очко бор.

Бироз аввал бошланган 4-турнинг марказий партиясида Муҳиддин Мадаминов қора доналарда Николас Теодороуга қарши баҳс олиб бормоқда. Омадсиз иштирок этаётган ва 3 та турда 0,5 очкогина жамғарган Гулруҳбегим Тоҳиржонова 4-турда қора доналарда Ма Кун билан ўйнаяпти. Жаҳонгир Воҳидов украиналик шахмат афсонаси Василий Иванчук синовидан ўтмоқда. 

UzChess Cup. Challengers гуруҳи. 4-тур жуфтликлари

Эндрю Ҳонг — Нижат Абасов

Василий Иванчук — Жаҳонгир Воҳидов

Ма Кун — Гулруҳбегим Тоҳиржонова 

Николас Теодороу — Муҳиддин Мадаминов 

Муҳаммадзоҳид Суяров — Виталий Сивук

Futures гуруҳида 2,5 очко эга ҳамюртимиз Ортиқ Ниғматов турнир жадвалида якка карвонбоши бўлиб турибди. Бугун у 4-турда венгриялик Роберт Ракка қарши оқ доналарда ўйнаяпти. Саидакбар Сайдалиев испаниялик Алан Пичот, Ҳумоюн Бегмуратов россиялик Клементи Сичёв билан муносабатларига ойдинлик киритиб олмоқда. 

UzChess Cup. Futures гуруҳи. 4-тур жуфтликлари

Саидакбар Сайдалиев — Алан Пичот

Борис Чаталбашев — Абдималик Абдисалимов  

Ортиқ Ниғматов — Роберт Рак

Евгений Алексеев — Сапармират Атабаев

Ҳумоюн Бегмуратов — Клемени Сичев

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг