UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45UFC ходими Дана Уайтнинг Contender Series турниридан сўнг ташкилот билан жангчи сифатида шартнома имзолади 0 18:12Ботир Раҳимов теннис мактабидаги қурилиш ишлари билан танишди (ФОТО) 0 17:30Чисора фаолиятини якунламайди, у декабрь ойида рингга қайтади 0 16:51"Лугано" бош мураббийи Беҳруз Каримовнинг ҳолатига тўхталиб ўтди 0 16:18Сузиш: Тошкентдаги Жаҳон кубоги босқичида Олимпиада ва дунё биринчилиги чемпионлари қатанашади 0 15:502036 йилги Олимпиада учун эҳтимолий мезбонлар рўйхати маълум. Улар орасида Ҳиндистон, Қатар ва Туркия бор! 0 15:18WBA рейтинги янгиланди: Ҳасанбой Дўсматов қани? 0 14:47Жезуш Роналдунинг баёноти ҳақида: "Ҳозир уни ўқиб чиқмоқчиман, айтадиган гапим йўқ" 0 14:19Mағлубиятсиз UFC жангчиси Доғистонга бориб шуғулланиш нияти жиддий эканини айтди 0 13:53Ариэль Хельвани: "Шевченконинг UFC унвонидан воз кечиши ихтиёрий бўлмаган" 0 13:22Пётр Ян Двалишвили билан жангига 18 кун қолганида ажойиб жисмоний ҳолатини намойиш этди + ФОТО 0 12:46Ўзбекистон 270 дақиқадан буён Кореяга гол ура олмаяпти 0 12:1211 боксчимиз жой олган WBC рейтинги янгиланди. Бир вазнда 3 чарм қўлқоп устамиз! 0 11:49Муроджон Йўлдошев Жаҳон чемпионатидаги юришини бошлашга шай! 0 11:13Мелиқўзиев WBА чемпионлик камари жанги учун ўз гонораридан ҳам воз кечмоқчи 0

20 июн 10:56
Янгиликлар

Шахмат

UzChess Cup турнири cтарт олди. Ўзбек дербисида Нодирбек ғолиб, Жавоҳир жаҳон чемпионини мағлуб этди

Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида дунё шахмат юлдузларини ўзида жамлаган, мукофот жамғармаси 105 000 АҚШ долларидан иборат нуфузли турнир бошланди.

Иккинчи бор ташкил этилаётган UzChess Cup турнири Masters, Challengers ва Futures гуруҳларида ўтказилмоқда. Кучлилар жам бўлган Masters гуруҳида россиялик жаҳон чемпиони Ян Непомняший, ҳиндистонлик таниқли гроссмейстерлар Аравиндҳ Читамбарам, Рамешбабу Прагнанандҳа, Аржун Эргаиси, эронлик Парҳам Мақсудлу, ўзимизнинг гроссмейстерлар Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Якуббоев ва Шамсиддин Воҳидов ўзаро баҳс олиб боряпти. 

FIDE Circiut учун қимматли рейтинг очколари ўйналаётган ушбу халқаро турнирнинг 1-турида Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда Шамсиддин Воҳидовни мағлубиятга учратди. Жавоҳир Синдаров қора доналарда жаҳон чемпиони Ян Непомняшийни таслим этиб, кичик шов-шув сабабчисига айланди. Нодирбек Якуббоев оқ доналарда Аржун Эргаисига ютқазиб қўйди. Ҳиндистонлик гроссмейстерлар Аравиндҳ Читамбарам ва Рамешбабу Прагнанандҳа партиясида кучлар тенг келди. 

Турнирнинг Challengers гуруҳида иштирок этаётган Гулруҳбегим Тоҳиржонова оқ доналарда Жаҳонгир Воҳидов билан дуранг ўйнади. Гроссмейстеримиз Муҳиддин Мадаминов озарбайжонлик таниқли шахматчи Нижат Абасовни мағлуб этишни уддалади. Ёш шахматчимиз Муҳаммадзоҳид Суяров хитойлик гроссмейстер Ма Кун билан дуранг қайд эта олди. 

Futures гуруҳининг 1-турида ҳам ўзбек дербиси кузатилди. Ҳумоюн Бегмуратов гроссмейстер Ортиқ Ниғматов билан муроса кўчасини танлади. Саидакбар Сайдалиев ҳам илк турда дуранг ўйнади. Гроссмейстерларимиздан бири Абдималик Абдисалимов қора доналарда Роберт Рак билан очколарни бўлишиб олди.    

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг