UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0

02 дек 10:45
Янгиликлар

Бокс/ММА

Узоқ кутилган Уайлдер - Фьюри жанги якунланди

АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида бокс бўйича WBC йўналиши бўйича жаҳон чемпиони Деонтей Уайлдер ҳамда собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри ўртасида жанг якунланди.


Ҳакамлар жангда дуранг қайд этилганини маълум қилишди!


Olamsport.com сайти жангдан матнли трансляция олиб борди. 




ЖАНГ ЯКУНЛАНДИ. Ҳакамлар қарорини кутамиз!


Сўнгги раундда Уайлдер яна бир маротаба рақибини нокдаунга туширди. Аммо, Фьюри яна ўзида куч топа олди ва жангни охиригача етказиб қўйди. 


Ўн биринчи раунд ҳам ниҳоясига етди. Аммо, аниқ ишонч билан кимнидир ғалаба қозонади деб айта олмаймиз. 


Ўнинчи раунд якунланди. Яна икки раунд қолди. 


Тўққизинчи раундда илк нокдаун қайд этилди. Уайлдер кетма-кет зарбалардан сўнг Фьюрини нокдуан ҳолатига туширди. Аммо, Тайсон ўрнидан турди ва раундни якунига етказиб қўйди. 


Еттинчи раундни боксчилар фаол ўтказишди. Уайлдер серия уюштирди, Фьюри эса ўзининг бир неча аниқ зарбаларини амалга оширди. 


Олтинчи раунд ҳам якунланди. Қайсидир боксчини яққол устунликка эришмоқда демаган бўлардик. 


Бешинчи раунд. Фьюри нисбатан кўпроқ зарба беришга уринмоқда. Аммо, зарбаларнинг барчаси ҳам етиб бораётгани йўқ. Уайлдер эса сифатга эътибор қаратмоқда.


Тўртинчи раунд катта эҳтимол билан Фьюри фойдасига ҳал бўлди. 


Учинчи раундни ҳам Уайлдер фаол ўтказди.


Иккинчи раунд ҳам якунланди. Раунд сўнггида Уайлдер устунликка эга бўлди. 


Уайлдер жанг олдидан нисбатан фаворит ҳисобланаётганди. Бироқ, Фьюри бу шунчаки тахмин эканлигини исботламоқда. 


Биринчи раунд одатга кўра танишув билан бошланди.


Жанг бошланди!


Ҳар икки боксчи рингга чиқиб келди. 


Британия ва АҚШ мадҳиялари янгради.


Лос-Анжелесда бокс бўйича WBC йўналиши бўйича жаҳон чемпиони Деонтей Уайлдер ҳамда собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри ўртасидаги жанг старт олмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
04 дек 09:39:00
Uzbekistan Boks MMA
Maynavozchilik Wilder Champion
   
02 дек 11:42:05
JasurBeK
Wilder yutgandi.. +2ta nokaunt. Bilmadim xakamlar qaysi jangni kordi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг