UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0 17:45Ислам Махачев қачондан кейинги жангига тайёргарликни бошлашини айтди 0 17:22Тошкентдаги проф бокс оқшоми учун яна бир жанг эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 16:54Таэквондо WТ терма жамоамиз World Taekwondo Final Гран-присида тўлиқ таркиб билан иштирок этади 0 16:17Гвардиола нима учун Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортгани ҳақида гапирди 0 15:41Гукеш Жавоҳир Синдаров билан илк партия ҳақида фикр билдирди 0 14:52Сенсацион мағлубиятидан кейин Гейбл Стивсоннинг UFC'даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:01Жавоҳир Синдаров Гукеш билан илк партиядан сўнг нималар деди? 0 13:15ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Баҳрайн жамоасини меҳмон қилади 0 12:42Никита Белозерцев Анқарадаги Челленжерда нимчорак финалга йўл олди 0 11:31Царукян RAF лигасида Махачев ва Нурмагомедов билан курашмоқчи 0 10:24«Исламни ММАдан кетишга мажбур қиламан». Карлос Пратес Махачев билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 09:36ЕЧЛ. "Арсенал" ғалабани қўлдан чиқарди, "Ман Сити"да дуранг ва бошқа натижалар 0

24 янв 13:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

Вадим Немков Bellator билан янги шартнома имзолади

Яримоғир вазнда амалдаги Bellator чемпиони Вадим Немков промоушен билан шартномасини янгилади.

Бу ҳақда лига президенти Скотт Кокер хабар берди.

"Вадим Немков Bellator промоушенининг муҳим жангчиларидан бири ҳисобланади. У кучли аралаш яккакураш устаси. Ўтказган Гран-примиз шуни тасдиқладики, бизнинг промоушенда дунёнинг энг кучли яримоғир вазн тоифаси жангчилари жам бўлган. Дивизион етакчиси билан янги шартнома имзолаганимиздан хурсандмиз. Сабрсизлик билан 2023 йилги Вадим Немков иштирокидаги жангларни кутиб қоламиз", - деди Кокер.

Ўтган йили 30 ёшли Немков яримоғир вазн тоифаси Bellator Гран-приси ғолибига айланганди. У финал жангида америкалик Кори Андерсонни очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратган эди. Вадим навбатдаги чемпионлик ҳимоя жангини 4 февраль куни Bellator 290 турнири доирасида кубалик 45 ёшли Йоэл Ромерога қарши ўтказиши керак эди. Лекин бу жанг кечроқ муддатга қолдирилди. Бунга Немковнинг шартномани янгилаши сабаб бўлган дейилмоқда хабарда.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг