UZ

Сўнгги янгиликлар

11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0 10:47Осиё ўйинларида иштирок этувчи теннисчиларимиз орасида Камилла, Мария ва Полина йўқ! Нега? 0 09:43Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 6-тур жуфтликлари билан танишинг 0 09:23Осиё ўйинларининг иккинчи кунида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокидан ОНЛАЙН 0 08:54Чирчиқда ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:21ХХ Осиё ўйинлари. Икки ММАчимиз финалда! 0 07:34XX Осиё ўйинлари. Биринчи кундан кейин Хитой яққол пешқадам, Қозоғистон илк кундаёқ 6 та медаль қўлга киритди 0 07:03"11 киши 9 кишига қарши ўйнаганини тасаввур қилиб кўринг". Моуринью — "Реал"нинг "Атлетико"га қарши ўйини ҳақида 0 20:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Венгрия йирик ҳисобда мағлуб этилди, қизларимиз АҚШ билан муҳим дуранг қайд этишди 0 20:45Осиё ўйинлари. Мусобақанинг иккинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 17:30Осиё ўйинларининг илк кунини битта медаль билан якунладик 0 13:30Ўзбекистон Аичи-Нагоя Осиё ўйинларидаги илк медалини қўлга киритди 0 09:57"Бу адолатдан эмас". Рафинья "Олтин тўп" номинантлари рўйхатида йўқлиги ҳақида гапирди 0 09:42Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 5-тур жуфтликлари билан танишинг 0 08:59Рамазон Темировнинг вазнида чемпион ўзгармай қолди 0

17 дек 09:50
Янгиликлар

Бокс/ММА

Вадим Немков - Кори Андерсон трилогияси бекор қилинди!

Бир неча кун олдин PFL ва Bellator Лигалари томонидан оғир вазн тоифаси вакиллари - россиялик Вадим Немков ҳамда америкалик Кори Андерсон ўртасидаги жанг эълон қилинган эди.

Афсуски, 2025 йилнинг 25 январь куни БААнинг Дубай шаҳрида ўтказилиши белгиланган жанг бекор қилинди. Бу ҳақда америкалик аралаш яккакураш устаси ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди. 

"Йигитлар, тезкор хабар – трилогия бўлмайди. Бугун эрталаб мени ана шу совуқ хабар уйғотди. PFL ва Bellator Лигаси раҳбарларидан хабарнома келди: "Вадим сен билан жанг қилишдан бош тортмоқда. Уларнинг айтишича, сен Вадим учун қийин рақиб экансан. У турнир кардида қолмоқчи, лекин сен билан жанг қилиш ниятида эмас. Немков кучсизроқ рақиб олмоқчи". 

Бу ҳолатда сен қандай қилиб ўзингни ташкилотнинг вазн тоифасидан қатъи назар кучли жангчиси деб аташинг мумкин? Бунчалик қўрқоқ бўлма! Мен сенга қарши жангни етти ҳафта олдин беришганига қарамай, қабул қилгандим. Мен тайёрман! Мен ўйиндаман – исталган пайтда ва манзилда сен билан жанг қилишга тайёрман. Сенга қарши жанг шартномасини имзолашим билан Вегасга отлангандим. Ҳозир эса уйга қайтишга тараддуд кўряпман. Жанг бўлмас экан, машғулот ўтказишдан фойда йўқ!", - деди жанги бекор бўлган Андерсон. 

Маълумот учун, ўтган ҳафта PFL ва Bellator промошенлари Кори Андерсонни Вадим Немковнинг жароҳат сабаб сафдан чиққан рақиби Анте Делиюнинг ўрнига тасдиқлашганди. 2022 йилда Вадим Немков икки бор Кори Андерсон билан тўқнаш келганди. Bellator лигасининг яримоғир вазн тоифаси Гран-при финалидаги илк жанг спортчиларнинг бош билан тўқнашиб кетишлари сабаб ўтказилмаган деб топилганди. Иккинчи жангда эса россиялик аралаш яккакураш устаси ҳакамларнинг якдил қарори билан ғолиб бўлган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг