21 июн 07:41
Янгиликлар
Бокс/ММА
Валентина Шевченко ўзини кинода синаб кўрмоқчи
UFC чемпиони Валентина Шевченко актриса сифатида фильмларда рол ижро этиш нияти борлигини маълум қилди.
Маълумот учун, қирғизистонлик UFC гўзали ўтган йили Голливудда суратга олинган "Bruised" фильмида сўратга тушган.
"Фильмларда рол ўйнашни истайман. Ҳа, Холли Берри билан бирга ишлаш мен учун катта тажриба бўлди. У ажойиб актриса ва энг муҳими яхши инсон. Мен умримнинг охиригача шу йўлдан бормоқчиман.
Ўйлайманки, бир вақтнинг ўзида жанг ҳам қила оламан. Буни амалга оширишга тайёрман ва бу жангларимдан чалғитмаслигини биламан. Балки, Холли Беррига қўнғироқ қилиб, "Bruised 2" фильмини суратга олишни сўрашим керакдир", — деди Шевченко.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар