UZ

Сўнгги янгиликлар

22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0 20:23Ковингтон иштирокидаги жанг Hype FC турнирига қўшилди 0 19:48Жаҳонгир Ўрозов: "Каннаваро "Рубин"ни чемпион қиларди" 0 19:05Камару Усман Ислам Махачевнинг танаффус қилиш қарорига баҳо берди 0 18:29Топурия 2026 йилнинг энг тижорий спорт юлдузлари рейтингида Жошуа, Усик ва Чимаевни ортда қолдирди 0 18:06Саидёқуб Қаҳрамоновнинг Тожикистондаги жанги тўлиқ давом этди ва кутилмаган натижа билан тугади 0 17:47Келдиёрова Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги мағлубиятига изоҳ берди 0 17:12Суперлига. Бироздан сўнг 26-турга старт берилади 0 16:41Усман Нурмагомедов расман эркин агентга айланди 0 16:03UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 15:28Шон Брэди марказий жангдан ечилди 0 14:51Баҳодир Аҳмедов - Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи! 0

13 фев 16:41
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

"Вақти келиб КХЛда ўз жамоамиз бўлади". Шодиев Ўзбекистон хоккей федерацияси раисининг ўринбосари этиб сайланди

Сизга яхши маълумки, юртимизда хоккейга бўлган қизиқиш аввалдан юқори бўлган.

Бироқ, сўнгги йилларда мамлакатимизда ушбу спорт фаолиятида бироз узилиш пайдо бўлган ва Ўзбекистонда хоккей тараққиёти тўхтаб қолганди. Бугунга келиб шахсан муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан қишки спорт турларини, жумладан хоккейни ҳам ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айни пайтда юртимизда хоккей федерацияси ҳам фаолият олиб бормоқда.

Бугун, 13 февраль куни Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон хоккей федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов Конференцияси бўлиб ўтди. Унда МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов, Ўзбекистон хоккей федерацияси раҳбарияти ва мутасаддилари, ҳакамлар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Кун тартибидан ўрин олган энг асосий масала федерация раисига ўринбосар сайлашдан иборат эди. Шу муносабат билан мазкур лавозимга “Бинокор” хоккей клуби менежери Искандар Қосимович Шодиев номзоди илгари сурилди. Конференция иштирокчилари бир овоздан кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлашларини маълум қилдилар. Шу тариқа, И.Шодиев Ўзбекистон хоккей федерацияси раисининг ўринбосари лавозимига сайланди.

"Менга ана шундай имконият берилганидан хурсандман. Ўзбекистонда хоккей аста-секинлик билан ривожлантирилмоқда. Бу йилдан миллий чемпионат ҳам ташкил этилди. Пойтахтимизда катта муз аренаси бунёд этилмоқда. Мақсадимиз - хоккейни Республика бўйлаб ривожлантиришдир. Биргаликда ишлаб келажакда муваффақиятларга эришамиз ва вақти келиб КХЛда ҳам ўз жамоамиз бўлади", - деди Искандар Шодиев.


МОҚ раҳбари Умид Аҳмаджонов ҳам келажакда хоккей юртимизда ривожланиши ҳақида гапириб ўтди.

"Март ойида юртимизда "Ҳумо" муз саройи фойдаланишга топширилади. Келажакда бундай муз ареналари вилоятларда ҳам кўпайишига умид қиламиз ва хоккейни бутун мамлакатимиз бўйлаб ривожлантирамиз", - деди Умид Аҳмаджонов.

Шу тариқа, Ўзбекистон хоккей федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси ўз ишини якунлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
13 фев 18:48:16
Akbar Yusupov
Биздаям олигархия бошланди шекилли.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг