UZ

Сўнгги янгиликлар

17:20Нурсултон Рўзибоевга мағлуб бўлган рус жангчисига янги рақиб берилди (ПОСТЕР) 0 16:43Расман: Диёр Имомхўжаев яна 4 йил ПФЛни бошқаради 0 16:14Мурат Гассиевнинг Баходир Жалолов билан жанг бўйича позицияси маълум бўлди 0 15:45Икки нафар ёш курашчимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлишди 0 15:18Қозоғистон ўзбекистонлик ММА жангчисини халқаро қидирувга берди 0 14:532026/27 йилги мавсумда дунёнинг энг қиммат 10 та футбол клуби номи маълум қилинди 0 14:19Энтони Жошуа - Тайсон Фьюри жанги қаерда ва қачон ўтказилиши айтилди 0 13:42Шон О`Мэлли танаффус олди: "Бир муддат кутиб тураман" 0 13:13Хамзат Чимаев UFC`га мурожаат қилди: "Нимани кутяпмиз?" 0 12:41"Ал Ҳилол" Англия терма жамоаси аъзосига 45 миллион фунт таклиф қилди 0 12:18Жо Роган Махачевга Йен Гэрри билан бўлган жангдан сўнг маслаҳат берди 0 11:43Кормье Нурмагомедовга: "Вақтни беҳуда сарфлашни бас қил" 0 11:17Пара академик эшкак эшувчиларимиз Жаҳон чемпионатида иштирок этади 0 10:46ESPN талқинига кўра дунёнинг энг яхши ҳужумкор ярим ҳимоячиси аниқланди. Беллингем – 2, Шерки – 4, Мактоминей – 8-ўринда! 0 10:20Махачевнинг мураббийи: "Ислам Хабибдан ўзиб кетди" 0

30 окт 09:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

Василий Ломаченко - Жамейн Ортис жанги тўлиқ давом этди + ФОТО

Бироз аввал АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги "Мэдисон Сквер Гарден" аренада профессионал бокс кечаси якунига етди.

Top Rank промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилган ушбу бокс оқшомининг марказий жанги учта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, украиналик 34 ёшли Василий Ломаченко (16-2, 11 KO) ҳамда шу кунгача мағлубият нималигини билмай келган америкалик 26 ёшли Жэмейн Ортис (16-0-1, 8 KO) ўртасида бўлиб ўтди.

Ўн икки раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва ғолиб ҳакамлар қарорига кўра аниқланди. Унда ҳакамлар бир овоздан 115-113, 116-112, 117-111 ҳисобида Ломаченконинг ғалабасини таъминлашди.

Эслатиб ўтамиз, Василий Ломаченко ўзининг сўнгги жангини ўтган йилнинг декабрь ойида ганалик собиқ жаҳон чемпиони Ричард Комми (30-4-1, 27 KO)га қарши ўтказиб, рақибини очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратганди. Ортис эса шу йил май ойида Жамел Херринг (23-4, 11 KO)дан устун келган эди.

Василий Ломаченко эса бу ғалабадан сўнг енгил вазнинг мутлақ чемпиони Девин Хейнига қарши жанг қилиш имконига эга бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг