UZ

Сўнгги янгиликлар

12:24Дана Уайт UFC қийматини 50 млрд долларга баҳолади 0 11:43"Тарихий натижа учун мукофот йўқ" — қозоғистонлик шахматчи норозилик билдирди 0 10:35Забит Магомедшарипов RAF Wrestling Лигаси билан шартнома имзолади 0 09:42Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Корея Республикаси меҳмони бўлади 0 09:11Солт-Лейк-Ситидаги UFC 332 турнири иккита тарихий рекордни янгилади 0 08:40Бугун Жаҳон чемпионатида Элбек Тожиевга мухлислик қиламиз! 0 08:09Олимпиадада қатнашган шахматчилар Ватанга қайтишлари билан қамоққа олинди 0 07:38Миллатлар лигаси. Франция терма жамоаси Бельгияни тор-мор этди, Олиседа — дубль! 0 07:07Mangu 6 турнири учун чемпионлик жанги тасдиқланди + ПОСТЕР 0 19:55Дастин Порье Рамазон Темировни мақтаб, унга рақиб таклиф қилди 0 18:21Ўзбекистоннинг Осиё ўйинларидаги 70 та медали учун жами қанча мукофот пули тўланади? 0 17:15Фабио Каннаваро: "Терма жамоада соғлом рақобат бўлиши керак" 0 16:39Теннисчи Александра Бармичева J200 Истанбул турнирида чемпион бўлди 0 15:57UFC 335 турнирининг марказий жанги BMF камари учун бўлиб ўтади (ПОСТЕР) 0 15:16Президент Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни табриклади 0

28 авг 09:41
Янгиликлар

Тадбирлар

Вазир спорт таълими ва оммавий спорт тарғиботини янада кучайтиришга қаратилган видеоселектор ўтказди

Теглар :  Адҳам Икрамов
Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов бошчилигида спорт таълимини янада ривожлантириш, Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида олиб борилаётган касбий-амалий имтиҳонларнинг шаффоф ўтишини таъминлаш мавзуларида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Унда Вазирлик, Миллий Олимпия қўмитаси ва Миллий Паралимпия қўмитаси раҳбарияти ва ходимлари, Республика Олий спорт маҳорати мактаблари, вилоят ва туманлардаги спорт бошқармаларнинг мутасаддилари, Республикадаги барча БЎСМ ва ИБЎСМ вакиллари иштирок этишди. 

Тадбир давомида кун тартибидан ўрин олган барча масалалар танқидий руҳда кўриб чиқилди. Ўз вазифасига юзаки ёндашаётган мутасаддиларга сўнги огоҳлантириш берилди.

А.Икрамов даставвал Олимпия ва Паралимпия тайёрлаш марказларига қабул жараёнларининг очиқлик ва шаффофлик асосида ўтишини назорат қилиш, методистлар малакасини ошириш масаласига алоҳида тўхталди. Бу борада Хоразм вилоятидаги амалий имтиҳон жараёнларининг YouTube ижтимоий тармоғида жонли бериб борилгани бошқа ҳудудларга мисол тариқасида кўрсатилди. 

Йиғилишда кун тартибига мувофиқ, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб спорт мактаблари фаолиятини янги тизим асосида ташкил этиш бўйича белгиланган вазифалар ижро ҳолати ҳамда спорт мактаблари раҳбар ходимлари ҳамда методистларининг малакаси ва масъулиятини ошириш масалалари, Спорт тадбирларининг 2023 йилга мўлжалланган календарь режасини шакллантириш, йил якунига қадар тизимни молиялаштириш, жумладан ходимларни рағбатлантиришни адолатли ва шаффоф ташкил этиш ҳамда Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Шунингдек, йиғилишда 5 ташаббус Олимпиадасининг иккинчи босқичини ҳам юқори савияда ташкил этиш, унда аҳоли қамровини кўпайтириш борасида таклифлар ўрганиб чиқилди. Ҳозирда биринчи босқичда ғолиб бўлган маҳаллаларга ворк-оут майдонларини қуриш жараёни олиб борилмоқда. Адҳам Икрамов бу каби бунёдкорлик ишлари мусобақанинг кейинги босқичларида бошқа маҳалла вакилларига ҳам мотивация беришини урғулади. 

Тадбир давомида айрим ҳудудлардаги спорт мактабларининг фаолияти танқидий руҳда кўриб чиқилди. Лавозимига нолойиқ деб топилган мактаб директорлари ва мутахассислар ишдан олиниб, уларнинг ўрнига муносиб номзодларни таклиф қилиш бўйича кўрсатмалар берилди. 

Якунда А.Икрамов барчани кириб келаётган Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллик байрами билан қутлаб, барча ходимлар, қолаверса тизимнинг қуйи ташкилотлари вакилларига йиғилишда берилган топшириқларни ўз вақтида ва сидқидилдан бажаришни сўради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг