09 май 14:27
Янгиликлар
Велоспорт
Велотрек бўйича Тошкент Гран-при турнири якунланди
Пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси”да велоспортнинг трек йўналиши бўйича “Tashkent Grand Prix” мусобақаси бўлиб ўтди.
8 мамлакатдан 100 нафарга яқин спортчи иштирок этган турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари юқори натижаларни қайд этишди.
Хусусан, эркаклар ўртасидаги беллашувларда Сергей Ростовцев ўзи иштирок этган барча дастурда ғалаба қозониб, 5 та олтин медалга сазовор бўлди.
Аёллар ўртасидаги баҳсларда эса Нафосат Козиева 1 та олтин ва 3 та кумуш медалга эга чиқди.







Ҳавола :
Манба : Olympic.uz
Фикрлар