UZ

Сўнгги янгиликлар

20:13Усман Нурмагомедовнинг UFC`даги потенциал рақиби маълум 0 19:42Василий Ломаченконинг қачон рингга қайтиши аниқ бўлди 0 19:11Родри жароҳати сабабли "Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинини ўтказиб юборади 0 18:30Самбо бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун таркиби маълум 0 17:17Расман! Тим Цзю Эрисланди Лара билан WBA камари учун жанг қилади 0 17:06Ўзбекистонда 10 минг қадам юрган фуқаролар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши мумкин 0 16:35Рафинья де Мигелнинг ўлими ҳақида: "Бу ҳар ким билан содир бўлиши мумкин" 0 16:04Жалгасбай Бердимуратовнинг PFL Moscow турниридаги рақиби аниқ бўлди ПОСТЕР 0 15:31Жон МакКарти UFC ҳакамларининг гонорарларини очиқлади 0 15:00UWW 2027 йилги рейтинг турнирлари тақвимини эълон қилди 0 14:29Бруну Фернандеш Кэррик уни захирада қолдиргани ҳақида: "Бу тўғри қарор эди" 0 13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0

24 мар 09:35
Янгиликлар

Футбол

Венесуэла бош мураббийи: "Муносиб бўлмаганларни терма жамоага чақирмайман"

Венесуэла бош мураббийи Освальдо Вискаррондо Тошкент мезбонлик қиладиган FIFA Series турнири олдидан матбуот анжуманида ўз фикрларини билдирди.

"Мен муносиб бўлмаганларни терма жамоага чақирмайман. Ички рақобатгина бизнинг даражамизни оширади. Ҳаммамиз – шу ерда йиғилганлар ва бутун мамлакат 2026 йилга катта умидлар билан қараяпмиз.

Венесуэла бошқарувига келганимда айтганимдек, мураббийлар штабининг умиди юқори ва ўзининг илк Жаҳон чемпионатида иштирок этишни хоҳлаётган мамлакат даражасига мос бўлишга ҳаракат қиламиз.

Тўғриси, кўп ишлашимиз керак, хотиржамликка берилмаслигимиз лозим. Лекин менинг ва бутун мураббийлар штабининг футболчилар, раҳбарият, мамлакат ва венесуэлалик мухлислар олдидаги масъулияти юз фоиз, энг юқори даражада. Биз қўлимиздан келган барча ишни қилиб, халққа қувонч улашишга интиламиз", – деди Вискаррондо.

Эътиборга молик янгиликлардан бири – терма жамоа сардори ва тарихидаги энг яхши тўпурари Саломон Рондоннинг таркибга киритилиши бўлди.

Фахрий ўйинчилар борасидаги одатий баҳс-мунозараларга қарамай, Вискаррондо ҳужумчининг клубларидаги сўнгги ўйинларини яқиндан кузатганини ва у айни пайтда жисмоний томондан ажойиб ҳолатда эканлигини ишонч билан айтди. Мураббий март ойидаги йиғинда жамоани кутиб турган янги чорловда ўз ҳиссасини қўшишда давом этиш истагини билдирган Рондоннинг фидойилигини юқори баҳолади.

Мураббийлар штаби Янхель Эррера ва Дани Перейра мушак жароҳатлари туфайли сафдан чиққанини, бу эса ярим ҳимоядаги тактик чизмани қайта кўриб чиқишга мажбур қилишини тасдиқлади. Ушбу тиббий йўқотишларга Эндер Эченике ва Анхель Асуахе ҳам қўшилди – ҳужжатлар билан боғлиқ муаммолар уларнинг ўртоқлик ўйинларига етиб боришига тўсқинлик қилди ва натижада улар ҳам қайдномадан чиқарилди.

Эслатиб ўтамиз, Венесуэла 27 март куни Тринидад ва Тобаго, 30 март куни Ўзбекистонга қарши баҳс олиб боради.

Аввалроқ Пьер-Эмерик Обамеянг Ўзбекистондаги беллашувлар учун расмий чақирув олгани, бироқ таклифни рад этгани ҳақида хабар берилганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг