UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0 17:45Ислам Махачев қачондан кейинги жангига тайёргарликни бошлашини айтди 0 17:22Тошкентдаги проф бокс оқшоми учун яна бир жанг эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 16:54Таэквондо WТ терма жамоамиз World Taekwondo Final Гран-присида тўлиқ таркиб билан иштирок этади 0 16:17Гвардиола нима учун Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортгани ҳақида гапирди 0 15:41Гукеш Жавоҳир Синдаров билан илк партия ҳақида фикр билдирди 0 14:52Сенсацион мағлубиятидан кейин Гейбл Стивсоннинг UFC'даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:01Жавоҳир Синдаров Гукеш билан илк партиядан сўнг нималар деди? 0 13:15ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Баҳрайн жамоасини меҳмон қилади 0 12:42Никита Белозерцев Анқарадаги Челленжерда нимчорак финалга йўл олди 0 11:31Царукян RAF лигасида Махачев ва Нурмагомедов билан курашмоқчи 0 10:24«Исламни ММАдан кетишга мажбур қиламан». Карлос Пратес Махачев билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 09:36ЕЧЛ. "Арсенал" ғалабани қўлдан чиқарди, "Ман Сити"да дуранг ва бошқа натижалар 0

12 янв 15:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

Виктория Дудакова илк уринишдаёқ Open FC чемпиони бўлди

Собиқ UFC жангчиси Виктория Дудакова Россиянинг Самара шаҳрида ўтказилган Open FC турнирида муддатидан олдин ғалаба қозонди.

Россиялик аралаш яккакураш устаси UFC’ни тарк этганидан сўнг илк жангини ўтказди ва биринчи раунддаёқ Садаф Каюмовани бўғиш усули билан таслим этди. Дудакова вазифани икки дақиқа-ю бир сонияда уддалади. У рақибасини қўл учбурчаги ёрдамида ухлатиб қўйди. Жанг олдидан 4:1 кўринишидаги рекордга эга Каюмова учун бу фаолиятидаги иккинчи мағлубият бўлди.

Ғалабадан сўнг Дудаковага енгил вазн тоифасида Open FC чемпионлик камари, шунингдек, ҳомийдан 100 минг рубль миқдорида бонус топширилди. Виктория бундан аввалги жангини бир йил аввал - 2025 йилнинг январь ойида UFC Fight Night 249 турнири доирасида Фатима Клайнга қарши ўтказиб, иккинчи раундда техник нокаут эвазига ютқазиб қўйганди. Унинг ҳисобида 9 ғалаба ва 2 мағлубият бор. Каюмова эса 2025 йилнинг ноябрида DMV 1 x Bears FC 10 турнирида Арпин Мехрабянни биринчи раунддаёқ техник нокаутга учратганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг