UZ

Сўнгги янгиликлар

20:13Усман Нурмагомедовнинг UFC`даги потенциал рақиби маълум 0 19:42Василий Ломаченконинг қачон рингга қайтиши аниқ бўлди 0 19:11Родри жароҳати сабабли "Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинини ўтказиб юборади 0 18:30Самбо бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун таркиби маълум 0 17:17Расман! Тим Цзю Эрисланди Лара билан WBA камари учун жанг қилади 0 17:06Ўзбекистонда 10 минг қадам юрган фуқаролар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши мумкин 0 16:35Рафинья де Мигелнинг ўлими ҳақида: "Бу ҳар ким билан содир бўлиши мумкин" 0 16:04Жалгасбай Бердимуратовнинг PFL Moscow турниридаги рақиби аниқ бўлди ПОСТЕР 0 15:31Жон МакКарти UFC ҳакамларининг гонорарларини очиқлади 0 15:00UWW 2027 йилги рейтинг турнирлари тақвимини эълон қилди 0 14:29Бруну Фернандеш Кэррик уни захирада қолдиргани ҳақида: "Бу тўғри қарор эди" 0 13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0

26 фев 12:47
Янгиликлар

Бокс/ММА

Виржил Ортиc: "Мен ҳеч қачон ҳеч ким билан жангдан қочмаганман"

Супер яримўрта вазн тоифасида америкалик WBC Interim чемпиони Виржил Ортис собиқ WBA йўналиши чемпиони Исроил Мадримов устидан қозонган ғалабасига изоҳ берди.

— Бу сизнинг фаолиятингиздаги энг катта жанг бўлдими?

"Мен жуда хурсандман. Жангнинг шундай кечиши кутилган эди. Мен энг яхши боксчи эканлигимни билардим. Барчага ҳурматни сақлаган ҳолда айтаман. Биз бу жанг қандай кечишини билардик. У кучли рақиб. У дунёдаги энг яхши боксчилардан бирига мағлуб бўлганидан кейин ўзининг кучли эканини исботлаш мақсадида ғалаба қозониш учун рингга чиқди. Биз эса шунчаки бу вазнда энг зўри эканлигимизни ва ҳар кимга қарши жанг қилишга тайёр эканлигимизни кўрсатмоқчи эдик".

— Жанг бошида сиз Мадримовнинг тезкор ҳаракатларига дуч келишингиз аниқ эди. Бу муаммони ҳал қилишнинг калити нимада эди?

"Сабр. Олдинга шошилманг, зарбалар беришда ҳам шошманг. Бу мен боксда йиллар давомида ўрганган нарсам – ҳаммасини битта зарбада сарфламаслик. Мен ақлли бўлишим ва зарбаларни тўғри танлашим кераклигини билардим".

— Жангнинг иккинчи ярмида у бироз асабийлашди. Ўша пайтда сиз учун нима муҳим бўлди?

"Фақат хотиржам бўлиш, ёниб кетмаслик. Мен жанг қилишни яхши кўраман. Хотиржам бўлинг ва энг яхшисини бажаринг".

— Энди сиз шубҳасиз бу вазндаги энг яхшилардан бирисиз. Энди нима қилмоқчисиз?

"Мен фақат энг яхшиларига қарши жанг қилмоқчиман. Турки ким билан келишса, мен "ҳа"дейман. Унинг ўзидан сўрашингиз мумкин – улар нима дейишидан қатъий назар, мен ҳеч қачон ҳеч кимдан қочмаганман", деди Ортис.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг