UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

04 фев 17:36
Янгиликлар

Тадбирлар, Футбол

Владимир Сафаров “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” нишони билан тақдирланди

Яқинда мамлакатимиз футболи ривожига катта ҳисса қўшган Владимир Ашотович Сафаров табаррук 80 ёшни қарши олди.

Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг буйруғига биноан фахрий журналист ва ёзувчи “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” нишони билан тақдирланди. Мукофотни Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов топширди.

Владимир Сафаров Ўзбекистон футболи ва "Пахтакор"га оид барча муҳим воқеаларни қайд этиб борувчи инсон сифатида жамоатчиликка яхши таниш. У жаз мусиқаси шайдоси ва ижрочиси, журналист, ёзувчи ва ўзбек футболи тарихчиси сифатида кўпчиликнинг қалбидан жой олган.

У ташкил этган "Арцах" жаз гуруҳи Ўзбекистондаги арман миллий маданий маркази номидан халқаро фестивалларда фаол қатнашиб келади. Турли мамлакатлардаги оммавий ахборот воситаларида Владимир Сафаровнинг уч мингдан ортиқ мақолалари чоп этилган. Отахон журналист Ўзбекистон футболи тарихи ва статистикасига оид ўттиздан ортиқ китоблар муаллифи ҳисобланади. Шунингдек, бир қатор машҳур футболчилар ва футбол клублари ҳақида китоблар ёзган.

Владимир Ашотович ўзи тўплаган статистик маълумотларни "Россия футболининг юз йиллиги" ва "Футбол сайёраси" китоблари яратилиш учун тақдим этган. Эстонияда чоп этилган "Мустақил давлатлар футболи", Украина-Россияда омма эътиборига ҳавола қилинган "Статистика тўплами" китоблари учун Ўзбекистон футболи статистикаларини йиғиб берган. 2000 йил ЎФФ томонидан йилнинг энг яхши журналисти сифатида тан олинган. "Ўзбек футболи энциклопедияси" ҳам айнан Сафаров томонидан яратилганини таъкидлаб ўтамиз.

Владимир Ашотовичнинг китоблари орасида энг машҳурлари қуйидагилардир:

“Пахтакор. Унутилмас учрашувлар...” (1990), “Пахтакор. 40 йилга чўзилган ўйин” (1995), “Ака-ука Анлар футболи” (2002), “Хотира қанотлари. "Пахтакор-79" авиаҳалокати ҳужжатли хроникаси” (2004), “Ўзбек футболи афсонаси: Биродар Абдураимов” (2009), “Ҳамид Раҳматуллаев – ўзбек Пелеси” (2011), “Баҳодир Иброҳимов: Футболга бахшида умр” (2013), “Игорь Шквирин. Ҳужумчининг саргузаштлари” (2014).

Владимир Ашотович ҳозир ҳам фаол ижод қилишда давом этмоқда. Биз Сафаров қаламига мансуб янги ва янги асарларни орзиқиб кутиб қоламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг