UZ

Сўнгги янгиликлар

15:34Байсангур Сусуркаев Дамиан Пинас билан жангини тасдиқлади 0 15:03Бобур Абдулазизов Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:32Дана Уайт Махачевнинг жангдан воз кечишининг сабабини айтди 0 14:01Суперлига. Бугун 27-турга старт берилади 0 13:30Дакар-2026 Олимпиадасида бугун 3 нафар ўзбекистонлик баҳсларга киришади 0 12:59Уайлдер қайтмоқда. У Фьюри - Жошуа жанги андеркардида рингга чиқади + ПОСТЕР 0 12:28Ҳумоюн Бегмуратов — Жаҳон чемпиони! 0 11:56Sofascore. Ҳусанов яна бир бор ҳимоядаги шериклари орасида энг яхшиси 0 11:25Богдан Гусков: "Уиттакер кўчадан келган болакай эмас!" 0 10:54Полина Кудерметова Chennai Open 1/4 финалига йўл олди 0 10:23Тўрт карра Олимпиада чемпиони Мо Фара "Samarkand Marathon 2026" амбассадори бўлади 0 09:52Бразилияда бир ўйинда қизил карточка кўрсатиш бўйича рекорд ўрнатилди 0 08:45Дана Уайт Махачев билан оғзаки келишиб олгани ҳақида гапирди 0 20:13Усман Нурмагомедовнинг UFC`даги потенциал рақиби маълум 0 19:42Василий Ломаченконинг қачон рингга қайтиши аниқ бўлди 0

25 май 10:04
Янгиликлар

Волейбол

Волейбол. Илк бор ўтказилган мамлакат чемпионатида андижонлик фахрийлар тенгсиз

Теглар :  Волейбол
Урганч шаҳрида волейбол бўйича фахрийлар ўртасида тарихий биринчи Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Мусобақада 7 та жамоа ғолиблик учун баҳс олиб борди.

“А” гуруҳида Андижон вилояти фахрийлари барча ўйинларда ғалаба қозониб, гуруҳ ғолиби сифатида ярим финалга йўл олган бўлса, Қорақалпоғистон Республикаси фахрийлари икки ғалаба ва бир мағлубият билан иккинчи бўлишди.

“Б” гуруҳида фарғоналиклар юз фоизлик натижа билан 1-ўринни эгаллаган бўлишса, Наманган вилояти фахрийлари бухороликларни мусобақадан чиқариб юборди.

Ярим финалда қуйидаги натижалар қайд этилди:

Андижон – Наманган – 2:1

Қорақалпоғистон Республикаси – Фарғона – 2:0.

Финалда таниш рақиблар тўқнаш келишди. Одатда икки жамоа бир мусобақа давомида икки бор рўбарў келса, кўп ҳолларда гуруҳ босқичида ғолиб бўлган жамоа финалда имкониятни бой бериб қўяди. Аммо, волейбол бўйича фахрийлар ўртасида биринчи Ўзбекистон чемпионатида бундай ҳолат кузатилмади. Андижонлик фахрий волейболчилар иккинчи тўқнашувда ҳам қорақалпоғистонлик рақибларини аяб ўтиришмади: 25:10, 25:11.

Шу тариқа Ўзбекистон чемпионатининг олтин медали Андижон вилояти жамоасига насиб этган бўлса, кумуш медални қорақалпоғистонлик фахрийлар қўлга киритди. Наманган вилояти жамоаси эса бронза медалига сазовор бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг