UZ

Сўнгги янгиликлар

18:57UFC рейтинги янгиланди. Рамазоннинг собиқ рақиби Топ-15`га қайтди. Исламнинг вазнида вазият қандай? 0 18:23Туркия клуби россиялик футболчини 25 млн еврога сотиб олмоқдa 0 17:54Сехудо Махачевни ММА тарихидаги энг буюк жангчи деб ҳисобламайди 0 17:27Холмурод Нурматов ҳам Mangu MMA Лигаси билан шартнома имзолади (ВИДЕО) 0 17:02Топуриянинг жамоаси Илия UFC`даги навбатдаги жангини қачон ўтказишини маълум қилди 0 16:31"Милан" Бельгия терма жамоаси аъзосини 50 млн еврога сотиб олишга яқин 0 15:59Ислам Махачев: "Доғистонликлар ҳеч қачон бир-бири билан жанг қилмайди" 0 15:26Царукян Маурисио Руффига қарши жанг олдидан ўз лақабини ўзгартирди + ФОТО 0 14:59ИНТЕРВЬЮ. Масхарабозлардан чарчаган, 6 та UFC турнирида ишлаган таниқли ММА мураббийи Жасур Алижонов билан жонли интервью 0 14:28ESPN АПЛнинг энг яхши футболчилари рўйхатини тузиб чиқди 0 13:58Конор Махачевдан енгилган ватандоши Гэррига юзланди 0 13:27Махачев Холлоуэйга жавоб қайтарди: "Буни сен тушунишинг қийин" 0 12:54Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати ўтказилади 0 12:26ОЧЛ 2 турнирига қуръа ташланди: "Насаф" БАА, Кувайт ва Баҳрайн жамоалари билан ўйнайди 0 11:50Шаҳрам Ғиёсов ниҳоят, Шоҳжаҳон Эргашевнинг чақирувларига муносабат билдирди 0

26 дек 07:48
Янгиликлар

Волейбол

Волейбол: Ўзбекистон суперкубогида аёллар мусобақани якунлади

Тошкент давлат транспорт университети спорт залида волейбол бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон суперкубоги учун мусобақа бошланган эди.

Унда жорий йилги мамлакат чемпионлари ҳамда кубоги соҳиблари ўзаро куч синашмоқда.

Аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпиони бўлмиш Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоаси дастлабки ўйинда мамлакат кубоги финалчиси Жиззах вилояти термаси устидан ишончли ғалабага эришган эди – 3:0. Бугун бўлиб ўтган иккинчи кун баҳсларида ҳам ушбу жамоалар баҳс олиб боришди. Қизғин ва муросасиз кечган ўйинда қорақалпоғистонлик қизларнинг қўли яна бир бор баланд келди (3:0) ва Ўзбекистон суперкубогини қўлга киритишди.

Эркаклар ўртасида эса ОТМК жамоаси ҳамда Самарқанднинг “Ўзтелеком” жамоаси ўзаро баҳс олиб бормоқда. Биринчи ўйинда чемпионатнинг олтин медалларини қўлга киритган ОТМК жамоаси волейболчилари мамлакат кубоги соҳиби Самарқанднинг “Ўзтелеком” жамоаси устидан – 3:1 ҳисоби билан ғалаба қоғонган эди.

Кеча бўлиб ўтган учрашувда Самарқанднинг “Ўзтелеком” жамоаси кечаги мағлубиятдан керакли ҳулоса чиқарган кўринади рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмади – 0:3. Энди жамоалар эртага ҳал қилувчи баҳсларга киришади. Умумий ҳисоб ҳозирча 1:1 бўлиб турибди. Бугун бўлиб ўтадиган баҳсда ғалаба қозонган жамоа эркаклар ўртасида Ўзбекистон суперкубогини қўлга киритади.

Шунингдек, волейбол спортига ўз ҳиссаларини қўшиб келаётган бир қатор мураббийлар диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг