UZ

Сўнгги янгиликлар

15:34Байсангур Сусуркаев Дамиан Пинас билан жангини тасдиқлади 0 15:03Бобур Абдулазизов Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:32Дана Уайт Махачевнинг жангдан воз кечишининг сабабини айтди 0 14:01Суперлига. Бугун 27-турга старт берилади 0 13:30Дакар-2026 Олимпиадасида бугун 3 нафар ўзбекистонлик баҳсларга киришади 0 12:59Уайлдер қайтмоқда. У Фьюри - Жошуа жанги андеркардида рингга чиқади + ПОСТЕР 0 12:28Ҳумоюн Бегмуратов — Жаҳон чемпиони! 0 11:56Sofascore. Ҳусанов яна бир бор ҳимоядаги шериклари орасида энг яхшиси 0 11:25Богдан Гусков: "Уиттакер кўчадан келган болакай эмас!" 0 10:54Полина Кудерметова Chennai Open 1/4 финалига йўл олди 0 10:23Тўрт карра Олимпиада чемпиони Мо Фара "Samarkand Marathon 2026" амбассадори бўлади 0 09:52Бразилияда бир ўйинда қизил карточка кўрсатиш бўйича рекорд ўрнатилди 0 08:45Дана Уайт Махачев билан оғзаки келишиб олгани ҳақида гапирди 0 20:13Усман Нурмагомедовнинг UFC`даги потенциал рақиби маълум 0 19:42Василий Ломаченконинг қачон рингга қайтиши аниқ бўлди 0

16 фев 18:05
Янгиликлар

Волейбол

Волейбол: ЎзДЖТСУ қизлари Ўзбекистон кубогини қўлга киритди

Теглар :  Волейбол
Жиззах шаҳрида волейбол бўйича аёллар ўртасида XXII Ўзбекистон кубоги мусобақаси ўтказилди.

Бу йилги мусобақада 11та жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун баҳсларга киришган эди.

Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якунига кўра иккита олийгоҳ талабалари ўз гуруҳларида ғолибликни қўлга киритишди. “А” гуруҳида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг СКУФ жамоаси барча ўйинларда 3-0 ҳисобида ишончли ғалабага эришган бўлса, “Б” гуруҳида Нукус давлат педагогика институти талабалари ҳам барча ўйинларни ўз фойдасига ҳал қилишди. Фақат, улар кутилмаганда гуруҳ аутсайдерларидан бири “Ишонч” (Фарғона) жамоасига қарши ўйинда иккита партияни бой беришди, бироқ якунда барибир 3-2 ҳисобида ғалабани илиб кетишди.

Ўз гуруҳларида 2-ўринни қўлга киритган “Тўмарис” (Наманган) ҳамда “Андижон” жамоалари ўртасида 3-ўрин учун кечган баҳсда наманганлик қизлар 25:20, 25:18 ва 25:15 ҳисобларида имкониятни бой беришди.

Финал ўйинида ҳам йирик ҳисоб қайд этилди: СКУФ қизлари нукуслик дугоналарини 25:21, 25:13 ва 25:17 ҳисобларида ишонч билан мағлуб этишди.

Мусобақа якунида ғолиблар медаль, диплом ва кубок билан тақдирланишди.

Бугун Фарғона шаҳрида эркаклар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақалари ҳам ўз якунига етади.

 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг