UZ

Сўнгги янгиликлар

15:34Байсангур Сусуркаев Дамиан Пинас билан жангини тасдиқлади 0 15:03Бобур Абдулазизов Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:32Дана Уайт Махачевнинг жангдан воз кечишининг сабабини айтди 0 14:01Суперлига. Бугун 27-турга старт берилади 0 13:30Дакар-2026 Олимпиадасида бугун 3 нафар ўзбекистонлик баҳсларга киришади 0 12:59Уайлдер қайтмоқда. У Фьюри - Жошуа жанги андеркардида рингга чиқади + ПОСТЕР 0 12:28Ҳумоюн Бегмуратов — Жаҳон чемпиони! 0 11:56Sofascore. Ҳусанов яна бир бор ҳимоядаги шериклари орасида энг яхшиси 0 11:25Богдан Гусков: "Уиттакер кўчадан келган болакай эмас!" 0 10:54Полина Кудерметова Chennai Open 1/4 финалига йўл олди 0 10:23Тўрт карра Олимпиада чемпиони Мо Фара "Samarkand Marathon 2026" амбассадори бўлади 0 09:52Бразилияда бир ўйинда қизил карточка кўрсатиш бўйича рекорд ўрнатилди 0 08:45Дана Уайт Махачев билан оғзаки келишиб олгани ҳақида гапирди 0 20:13Усман Нурмагомедовнинг UFC`даги потенциал рақиби маълум 0 19:42Василий Ломаченконинг қачон рингга қайтиши аниқ бўлди 0

13 сен 08:46
Янгиликлар

Волейбол

Волейбол. Япониядаги Осиё чемпионатида терма жамоамиздан кутилган старт

Япониянинг Чиба шаҳрида волейбол бўйича эркаклар жамоалари ўртасида Осиё чемпионатига старт берилди.

Қитъа чемпионатида 16 жамоа 4 гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларга киришди. 

Эркаклар ўртасида Осиё чемпионати

“А” гуруҳи: Япония, Ҳиндистон, Қатар, Бруней,

“Б” гуруҳи: Эрон, Покистон, Таиланд, Гонконг,

“С” гуруҳи: Австралия, Хитой, Ўзбекистон, Қувайт,

“Д” гуруҳи: Жанубий Корея, Хитой тайпейи, Қозоғистон, Саудия Арабистони.

Афсуски, вакилларимиз гуруҳ босқичини Австралия терма жамоасига қарши бошлашди ва ўйинда 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйишди. Ҳамюртларимиз анча номдор ҳисобланган “Яшил қитъа” вакилларига 16:25, 19:25, 19:25 ҳисобларида имкониятни бой беришди. Гуруҳдаги иккинчи ўйинда эса Хитой терма жамоаси Қувайтни 3:0 ҳисобида енгди.

Биринчи турдан сўнг Австралия терма жамоаси 3 очко билан 1-ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи ўриндаги Хитой ҳисобида ҳам шунча очко бор. Вакилларимиз эса қўшимча коеффициентларга кўра Қувайтни ортда қолдирган ҳолда учинчи поғонадан жой олишган.

Айни шу дақиқаларда вакилларимиз 2-тур доирасида Хитойга қарши майдонга тушишган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг