UZ

Сўнгги янгиликлар

15:34Байсангур Сусуркаев Дамиан Пинас билан жангини тасдиқлади 0 15:03Бобур Абдулазизов Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:32Дана Уайт Махачевнинг жангдан воз кечишининг сабабини айтди 0 14:01Суперлига. Бугун 27-турга старт берилади 0 13:30Дакар-2026 Олимпиадасида бугун 3 нафар ўзбекистонлик баҳсларга киришади 0 12:59Уайлдер қайтмоқда. У Фьюри - Жошуа жанги андеркардида рингга чиқади + ПОСТЕР 0 12:28Ҳумоюн Бегмуратов — Жаҳон чемпиони! 0 11:56Sofascore. Ҳусанов яна бир бор ҳимоядаги шериклари орасида энг яхшиси 0 11:25Богдан Гусков: "Уиттакер кўчадан келган болакай эмас!" 0 10:54Полина Кудерметова Chennai Open 1/4 финалига йўл олди 0 10:23Тўрт карра Олимпиада чемпиони Мо Фара "Samarkand Marathon 2026" амбассадори бўлади 0 09:52Бразилияда бир ўйинда қизил карточка кўрсатиш бўйича рекорд ўрнатилди 0 08:45Дана Уайт Махачев билан оғзаки келишиб олгани ҳақида гапирди 0 20:13Усман Нурмагомедовнинг UFC`даги потенциал рақиби маълум 0 19:42Василий Ломаченконинг қачон рингга қайтиши аниқ бўлди 0

24 апр 19:26
Янгиликлар

Волейбол

Волейболни ривожлантириш бўйича қўшни давлатлар билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Теглар :  Волейбол
Кеча Афғонистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Юнус Попалзай ҳамда Тожикистон волейбол федерацияси бош котиби Муҳиб Латипов Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасига ташриф буюришди.

Уларни МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов кутиб олди.

Меҳмонлар ушбу ташриф давомида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ва унинг қошида ташкил этилган Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази фаолияти билан яқиндан танишдилар. Шундан сўнг томонлар ўртасида келгуси режалар муҳокама қилиб олинди. Мулоқот жараёнида МОҚ раисининг ўринбосари Шерзод Тошматов, Ўзбекистон теннис федерацияси бош котиби Ирода Тўлаганова, Ўзбекистон волейбол федерацияси бош котиби Ҳусан Насруллаев, соҳил волейболи бўйича қозоғистонлик эксперт Дмитрий Воробьёв ҳам иштирок этди.

Кун тартибига мувофиқ, расмийлар «Тошкент-2025» IV ёшлар Осиё ўйинлари, Токио-2020 Олимпия ўйинларига тайёргарлик масалалари бўйича атрофлича фикр-мулоҳазалар билдиришди. Шунингдек, томонлар ўз давлатларида таэквондо, теннис каби спорт турларини янада ривожлантириш борасида ўзаро фикр алмашишди.

Суҳбатда Юнус Попалзай яқинда таэквондо бўйича ташкил этилган халқаро ўқув-машғулот йиғини юқори савияда ўтказилгани учун Ўзбекистон таэквондо ассоциациясига миннатдорлик билдириб, қўшма ҳамкорликни Иорданияда бўлиб ўтадиган лицензион турнир ва Токио-2020 Олимпиадасига тайёргарлик доирасида ҳам йўлга қўйишни таклиф қилди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Афғонистон Миллий Олимпия қўмиталари ўртасида ҳамкорлик меморандумларини имзолаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Шундан сўнг музокараларнинг амалий тасдиғи сифатида Ўзбекистон ва Афғонистон волейбол федерациялари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Тадбир якунида МОҚ Бош котиби қўшни мамлакатлар билан йўлга қўйилаётган бундай ҳамкорликдан мамнун эканлигини билдириб, меҳмонларга эсталик совғаларини тақдим этди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг