UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

13 апр 11:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

Волк яна чемпион, Пимблетт Чендлерни "бузиб" ташлади. UFC 314 турнирининг барча натижалари битта хабарда

Бироз аввал АҚШнинг Флорида штати Майами шаҳрида рақамланган UFC турнири якунига етди.

UFC 314 турниридан жами 13 та жанг ўрин олган бўлиб, уларнинг 8 таси муддатидан аввал якунланди. Оқшомнинг асосий жангида Александр Волкановски ярименгил вазн тоифасидаги чемпионлик камарини яна ўзига қайтариб олди. Австралиялик 35 ёшли аралаш яккакураш устаси беш раунд тўлиқ давом этган жангда бразилиялик Диего Лопесни очколар (48-47, 49-46, 49-46) ҳисобига кўра мағлубиятга учратиб, вакант бўлиб турган чемпионлик камарига эга чиқди. 

Турнирнинг co-main event жанги енгил вазн тоифасида ўтказилди. Унда британиялик Пэдди Пимблетт собиқ Bellator чемпиони, америкалик Майкл Чендлерни учинчи раундда техник нокаутга учратди. Пимблеттнинг жавобсиз зарбаларидан кейин рефери Керри Хэтли жангни тўхтатишга мажбур бўлди. 

Яна бир қизиқарли жангда собиқ Bellator чемпиони, бразилиялик Патрисио "Питбуль" Фрейре дунёнинг энг кучли лигасида дебютини ўтказди. У уч раунд тўлиқ давом этган жангда мексикалик Яир Родригесга ҳакамларнинг якдил қарори (27-30, 27-30, 27-30) эвазига таслим этди. 

Асосий кардни очиб берган жангда эса яримоғир вазн тоифаси вакиллари - россиялик Никита Крилов ҳамда америкалик Доминик Рейес ўзаро тўқнаш келди. Биринчи раунднинг ўзида Рейес қарама-қарши зарба орқали Криловни нокаутга учратди. 

Шунингдек, UFC 314 турнирида Жин Сильва, Дэн Иге, Жулиан Эроса, Михал Олексийчук, Марко Тулио ва Нора Корнолл ҳам рақибларини муддатидан аввал мағлубиятга учратди.

UFC 314 турнирининг барча натижалари:

Александр Волкановски Диего Лопесни очколар ҳисобига кўра енгди (48-47, 49-46, 49-46) – ярименгил вазнда вакант чемпионлик учун жанг)

Пэдди Пимблетт Майкл Чендлерни 3-раундда техник нокаутга учратди – 3-раунд, 3:07 (вақт)

Яир Родригес Патрисио Фрейрени очколар ҳисобига кўра таслим этди (30-27, 30-27, 30-27)

Жин Сильва Брайс Митчеллни сабмишн эвазига ютди – 2-раунд, 3:52

Доминик Рейес победил Никита Криловни 1-раундда нокаут қилди – 1-раунд, 2:24

Дэн Иге Шон Вудсонни техник нокаутга учратда – 3-раунд, 1:12

Вирн Яндироба Сяонань Янни очколар ҳисобига мағлубиятга учратди (30-27, 30-27, 30-27)

Чейз Хупер Жим Миллерни ҳакамлар қарори эвазига мағлуб этди (30-27, 29-28, 29-28)

Жулиан Эроса Даррен Элкинсни 1-раундда техник нокаут билан ютди – 1-раунд, 4:15

Михал Олексийчук Седрик Дюма 1-раундда техник нокаут билан мағлубиятга учратди – 1-раунд, 2:49

Су Мудаержи Митч Рапозодан очколар бўйича устун келди (28-29, 29-28, 29-28)

Марко Тулио Трешин Горни 2-раундда техник нокаут билан енгди – 2-раунд, 3:16

Нора Корнолл Хейли Коэнни 2-раундда сабмиш эвазига ютди – 2-раунд, 1:52

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг