13 ноя 18:18
Янгиликлар
Бокс/ММА
Волкановски Махачевдан сўнг Макгрегор билан жанг қилмоқчи
Алекс Волкановски Конор Макгрегор билан жанг қилиш ниятида.
Ярименгил вазнда UFC чемпиони, австралиялик Алекс Волкановски енгил вазн чемпиони Ислам Махачевга қарши эҳтимолий жанги ҳақида фикр билдирди.
"Бу Давид ва Голиаф ўртасидаги жангга ўхшаяпти, сабаби барча инсонлар Махачевни бутун сайёрадаги энг кучли одам, грэпплинг бўйича энг кучли жангчи деб ҳисоблайди.
Кейинчалик Конор Макгрегор билан жанг қилган бўлар эдим. Келинглар, буни Махачев билан жангдан кейин ташкиллаштирамиз. Мен бу йигитни ҳам мағлуб этаман", - деди Волкановски.
Алекс Волкановски ва Ислам Махачев ўртасидаги жанг 2023 йил 11 февраль куни Австралияда ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Ҳавола :
Манба : mma.metaratings.ru
Фикрлар