UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

10 июн 11:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

Волкановски Оливейра - Дариуш баҳси ғолиби билан жанг қилмоқчи

Ярименгил вазн тоифасида UFC чемпиони Александр Волкановски Бенеил Дариуш ва Чарльз Оливейра ўртасидаги жанг ва енгил вазн тоифасида чемпионлик унвонини қўлга киритиш истаги ҳақида гапирди.

"Дариуш Оливейрага қарши, бу жуда ажойиб жанг албатта. Ҳаммамиз биламиз, Бенеил камарга муносиб эди. Эҳтимол, у аввалроқ бунга лойиқ бўлган эди. Бу жанг у учун жуда муҳим. Шу билан бирга Чарльз ҳам бу жангда ғалаба қозониши керак, сабаби унинг сўнгги жанги чемпионлик камари учун бўлган. Оливейранинг бир нечта ажойиб чемпионлик ғалабалари бор. Буни амалга ошириш осон бўлмаган.

Жанг ғолиби кейинчалик нима қилишини кўрамиз. Мен ҳали ҳам енгил вазнда чемпионлик камарини қўлга киритишни истайман. Бу вақт масаласи холос. Балки, бу жангда ғолиб бошқа рақибга қарши курашар, мен эса ғолиб билан бироз кейинроқ тўқнаш келарман. Олдинда ҳали вақт бор. Нима бўлишидан қатъи назар мен тайёрман" - деди Волкановски.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг