10 окт 11:45
Янгиликлар
Бокс/ММА
Волкановски ўзига нима мотивация беришини айтди - бу пул ёки камарлар эмас
UFC чемпиони, австралиялик Александр Волкановски спортда қандай мерос қолдиришга интилиши ва қайси тамойилларга амал қилиши ҳақида гапирди.
"Уйда мени ғалаба қозонишга ундайдиган оилам бор. Мен оилам учун муваффақиятли бўлишим керак. Мерос, чемпионлик камарлари ёки шунга ўхшаш нарсалар мени қизиқтирмайди. Мен шунчаки оилам учун муваффақиятли бўлишни хоҳлайман. Бунга эришишнинг энг яхши йўли эса ғалаба қозонишда давом этишдир", — деди Волкановски.
Ҳавола :
Манба : MMA Crazy
Фикрлар