UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

27 сен 10:47
Янгиликлар

Бокс/ММА

Волкановски UFC енгил вазн чемпионлигини ҳам кўзламоқда

Ярим енгил вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Александр Волкановски режалари билан ўртоқлашди.

Кеча у беш раунд тўлиқ давом этган драматик жангда Брайан Ортегани очколар ҳисобига кзра мағлубиятга учратган эди. 

"Мен жангни муддатидан аввал якунлашим ҳақида айтгандим. Бунга жуда яқин ҳам келдим. Мухлислар ҳақиқий урушга гувоҳ бўлишди. Томошабинларбоп жанг ташкил этиб берганимиздан хурсанд бўлдим", - дейди австралиялик чемпион UFC 266 турниридан кейин ўтказилган матбуот анжуманида.

Чемпион ўз сўзида давом этар экан, камарини бой бериб қўйишига бир баҳя қолганига ҳам урғу қаратди:

"Ортега мени шунчалик қаттиқ бўғиб олгандики, ўша пайт 'Жин урсин, ҳозир камаримни бой бераман" деб ҳам ўйлай бошладим. Ўзимдан ғалати овозлар чиқаётганини эшитиб турардим. Бу даҳшатнинг ўзгинаси эди". 

Алекс кейинги рақиби сифатида кимни кўриш истагида эканини ҳам маълум қилди:

"Макс Холлоуэй ва Яир Родригес ўртасида ўтказиладиган жанг ғолибига қарши октагонга чиқмоқчиман. Улар ноябрда ўзаро тўқнаш келишади. Кейин енгил вазн UFC чемпионига ҳам чақирув билан чиқмоқчиман. Австралия ва Янги Зеландиядаги эпидемиологик вазият туфайли оилам ва жамоам билан Лас-Вегасда қоламан", - дея сўзига якун ясаган Волкановски. 

Эслатиб ўтамиз, енгил вазн тоифасида Чарльз Оливейра UFC чемпиони бўлиб турибди. Оливейра 11 декабрь куни Дастин Порьега қарши жангда камарини ҳимоя қилиши керак. UFC 269 турнири Лас-Вегасда ўтказилади. Оливейра - Порье жанги оқшомнинг марказий тўқнашуви бўлади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
27 сен 21:40:32
Mironsho Jabborov
Alexni kechagi jangidan keyin 70kgdayam luboy top 5ga katta muammo tugdirishiga ishonamam
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг