UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03WTA рейтинги янгиланди. Теннис маликаларимиздан бири 25 поғона юқорилади. Қолганларичи? 0 07:32Кубарси Европада йилнинг энг яхши ёш футболчисига бериладиган Golden Boy совринини қўлга киритди 0 07:01Бугун Абдусатторов Total Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0

16 мар 08:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

WBA ташкилоти Отабек Холматовни мажбурий даъвогар деб расман эълон қилди

Отабек Холматов ярименгил вазнда WBA чемпионлик камари учун Маурисио Лара билан жанг қилади.

Ярименгил вазнда ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Отабек Холматов (11-0) WBA ташкилоти томонидан мажбурий даъвогар сифатида расман эълон қилинди.

Ҳамюртимиз 5 март куни WBA Eliminator жангида британиялик Томас Патрик-Уордни мағлуб этган эди.

WBA ташкилоти ярименгил вазн чемпиони Маурисио Ларага иҳтиёрий ҳимоя жангини кимга қарши ўтказиши бўйича қарор қабул қилиши учун 18 апрелга қадар муддат белгилади. Агар Лара жамоасида бу муддат ичида силжиш бўлмаса, ташкилот Маурисио Лара ва Отабек Холматов ўртасидаги чемпионлик жангига буйруқ бериши айтилди.

Маълумот учун, Отабек Холматов сўнгги жангидаги ғалабасидан сўнг IBF рейтингига ҳам киритилган эди.

Айни дамда, ҳамюртимиз ўзи туғилиб ўсган Сирдарё вилоятида бўлиб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг