UZ

Сўнгги янгиликлар

19:31УЕФА Инфантинони тахтдан туширмоқчи, Анри эса футболчиларни уйғонишга чақирмоқда 0 18:58Жаҳон спортида яна бир шов-шувли дисквалификация рўй берди 0 18:13Жастин Гэтжи: "Конор Макгрегорга мушт туширишни сабрсизлик билан кутяпман" 0 17:45Хамзат Чимаев: "Стрикленд билан 24 соат жанг қилишга тайёрман" 0 17:16ФИФА УЕФАни туҳматда айблади 0 16:49Рўзибоев ўз вазнида! UFC Paris турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 16:03Хамзат Чимаев UFC жангчиси билан кураш тушиш ниятида 0 15:30Octagon яна Ўзбекистонда турнир ташкил этади, бу сафар Тошкентда эмас 0 14:47Постекоглу Роналдунинг фаолиятини якунлашидан олдинги бош мақсадини айтди 0 14:16RAF Қозоғистондаги турнирини расман эълон қилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор! 0 13:45Нурсултон Рўзибоев жанг қиладиган UFC турнирининг тўлиқ карди ва бошланиш вақти 0 13:14Сонг Ядонг Петр Ян - Мераб Двалишвили жангига тахминини айтди 0 12:43ЖЧ-2026 ғолиби 31 ёшида термадаги фаолиятини якунлади 0 12:12Махачевнинг жамоаси чемпионлик камарини йил охиригача ҳимоя қилиш шартини маълум қилди 0 11:41"Ўзимни жуда яхши ҳис қилгандим". Чимаев — Стриклендга қарши жангини эслади 0

06 дек 11:37
Янгиликлар

Бокс/ММА

WBC Уайлдер - Фьюри жанги ҳакамлиги бўйича берилган апелляцияни кўриб чиқадими?

Теглар :  WBCУайлдерФьюри
Бутунжаҳон бокс уюшмаси (WBC) Деонтей Уайлдер ҳамда Тайсон Фьюри жанги юзасидан муҳокамани давом эттирмоқда.

Куни кеча промоутер Фрэнк Уоррен WBCга Уайлдер ва Фьюри ўртасида реванш жангини ташкил этиш бўйича сўровнома жўнатганди. Ўз ўрнида WBC расмий мулозимлари такрорий жангга қарши эмасликларини билдиришди.

Ваҳоланки, америкалик жаҳон чемпиони ўзига тегишли бўлган WBC чемпионлик камарини расмий даъвогар Доминик Бризилдан ҳимоя қилиши керак. Шунга қарамай, WBC жангнинг томошабоплиги жиҳатидан икки томонга музокараларни ўтказишга рухсат берди. 

Лекин биринчи жанг ҳакамлиги бўйича берилган апелляция WBC томонидан кўриб чиқилмайди. Бу хабарни шахсан WBC президенти Маурицио Сулаймоннинг ўзи айтган. 

“Жангнинг уччала ҳаками ҳам ҳалол инсонлар эди. Уларнинг қарорларидан шубҳа қилмаса ҳам бўлади”, - дейилади WBC баёнотида. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг