UZ

Сўнгги янгиликлар

17:28Тайсон Фьюри Усик билан трилогия қачон бўлиши мумкинлигини айтди 0 16:42"Реал" "Борнмут" футболчиси учун курашга қўшилди 0 16:0550 ёшли Фёдор Емельяненко Фрэнсис Нганну билан жанг қилишни орзу қилишини айтди 0 15:22Тайсон Фьюри Дональд Трампни Энтони Жошуага қарши жангга таклиф қилмоқчи 0 14:44Шара Буллет Исраэль Адесаньяга қарши жанг қилиши мумкин — инсайдер 0 13:23ФАКТ. Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяни мағлуб эта олмаган 0 12:24Дана Уайт UFC қийматини 50 млрд долларга баҳолади 0 11:43"Тарихий натижа учун мукофот йўқ" — қозоғистонлик шахматчи норозилик билдирди 0 10:35Забит Магомедшарипов RAF Wrestling Лигаси билан шартнома имзолади 0 09:42Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Корея Республикаси меҳмони бўлади 0 09:11Солт-Лейк-Ситидаги UFC 332 турнири иккита тарихий рекордни янгилади 0 08:40Бугун Жаҳон чемпионатида Элбек Тожиевга мухлислик қиламиз! 0 08:09Олимпиадада қатнашган шахматчилар Ватанга қайтишлари билан қамоққа олинди 0 07:38Миллатлар лигаси. Франция терма жамоаси Бельгияни тор-мор этди, Олиседа — дубль! 0 07:07Mangu 6 турнири учун чемпионлик жанги тасдиқланди + ПОСТЕР 0

22 фев 11:10
Янгиликлар

Бокс/ММА

WBO Алимхонулини допинг учун четлатди, аммо...

Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони Жанибек Алимхонулини антидопинг қоидаларини бузгани учун 12 ойга четлатди.

Бу ҳақда BoxingScene хабар бермоқда. Дисквалификацияни ўташ муддати 2025 йил 2 декабрдан бошлаб ҳисобланади. Четлатишга қарамай, Алимхонули ташкилот версияси бўйича чемпионлик камарини сақлаб қолади ва дисквалификация муддати тугагандан сўнг дарҳол камар ҳимоясини ўтказишга мажбур бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанибек допинг-тестдан ўта олмагани, унинг намуналарида мелдоний топилгани маълум бўлганди. Шу сабабли 7 декабрь куни Сан-Антонио шаҳрида (АҚШ) ўтказилиши керак бўлган ўрта вазн (72,6 кг гача) тоифасида кубалик Эрисланди Лара билан бирлаштирувчи чемпионлик жанги бекор қилинганди.

Қозоғистонлик боксчининг рекордида 17 та ғалаба бўлиб, улардан 11 таси нокаут билан якунланган, ҳали мағлубиятга учрамаган. Жанибек профессионал рингдаги дебютини 2016 йил октябрь ойида ўтказган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг