UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

05 апр 09:11
Янгиликлар

Бокс/ММА

World Boxing. Уччала боксчимиз ҳам финал йўлланмасини қўлга киритди

Бразилиянинг Фос-ду-Игуасу шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича Жаҳон кубоги (World Boxing)да 1/2 финал жанглари давом эттирилди.

Мусобақанинг бешинчи кун дастурида 3 нафар боксчимиз 1/2 финал жангларида рингга чиқди ва қувонарлиси, уларнинг бари рақибларини яққол устунлик билан мағлубиятга учратди. Жаҳон чемпиони Миразизбек Мирзахалилов гватемалалик Жосе Фелипега ҳеч қандай имконият қолдирмади - 5:0. 

Айнан у боксчиларимизнинг бугунги иштирокини бошлаб берди. Кейин Жавоҳир Умматалиев (-80 кг) қозоғистонлик Диас Молжигитовни, Акмалжон Исроилов (-85 кг) эса польшалик Якуб Страшевскини таслим этди ва финалга йўл олди. 


Боксчиларимиз иштирокидаги жанг натижалари:

-55 кг: Миразизбек Мирзахалилов - Жосе Фелипе (Гватемала) соат 5:0

-80 кг: Жавоҳир Умматалиев - Диас Молжигитов (Қозоғистон) 5:0

-85 кг: Акмалжон Исроилов - Якуб Страшевски (Польша) 5:0


Эслатиб ўтамиз, бир кун олдин Париж-2024 Олимпиадаси иштирокчиси Тўрабек Ҳабибуллаев (-90 кг), энг оғир (+90 кг) вазндаги чарм қўлқоп устамиз Жаҳонгир Зокиров, Асилбек Жалилов (-50 кг) ва Фазлиддин Эркинбоев (-75 кг) рақибларини мағлуб этиб, финалга йўл олганди. Финал жанглари эртага ўтказилади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг