02 ноя 08:47
Янгиликлар
WTA рейтинги. Абдураимова 29 поғона юқорилади ва яна мамлакатимизнинг биринчи ракеткасига айланди
Янгиланган WТА рейтингининг кучли ўнлигида бир нечта ўзгариш кузатилди. Чехиялик Барбора Крейчикова учинчи, Греция вакили Мария Саккари олтинчи, тунислик Онс Жабер еттинчи, германиялик Анжелик Кербер тўққизинчи, польшалик Ига Свёнтек 10-ўринга кўтарилди.
Эстониялик Анетт Контавейт ўз фаолиятида илк бор кучли ўнталикка кирди ва саккизинчи поғонадан жой олди. Рейтингни ҳамон австралиялик Эшли Барти бошқариб бормоқда.
Ҳамюртимиз Нигина Абдураимова Қарағанда турниридаги ғалабасидан сўнг 29 поғонага юқорилади ва мамлакатимизнинг биринчи ракеткасига айланиб олди. Сабина Шарипова ўтган ҳафтадаги ўрнидан 1, Акгул Аманмурадова эса 21 поғона пастлади.
WТА рейтинги
1 (1). Эшли Барти (Австралия) - 7701 очко
2 (2). Арина Соболенко (Беларус) - 6150
3 (4). Барбора Крейчикова (Чехия) - 4708
4 (3). Каролина Плишкова (Чехия) - 4695
5 (5). Гарбин Мугуруса (Испания) - 4425
6 (7). Мария Саккари (Греция) - 3985
7 (8). Онс Жабер (Тунис) - 3455
8 (14). Анетт Контавейт (Эстония) - 3416
9 (12). Анжелика Кербер (Германия) - 3320
10 (11). Ига Свёнтек (Польша) - 3306
Ўзбекистонлик теннисчиларнинг WTA'даги ўрни:
457 (474). Сабина Шарипова - 107
475 (474). Нигина Абдураимова – 99
558 (537). Акгул Аманмурадова – 76
1354 (1394). Милана Масленкова – 7
1481 (1479). Лариса Бекметова - 4
1517 (1514). Севиль Юлдашева – 3
Фикрлар