UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40"Реал Мадрид"нинг тўрт нафар футболчиси "Барселона"га қарши ўйиндан олдин сафга қайтди 0 10:18"Бу жанг бўлиши керак эди". Сирил Ган — Аспиналл ҳақида 0 09:55Конор Макгрегор Оқ уйдаги турнирда ким билан жанг қилишни исташини айтди 0 09:32Баутиста Умар Нурмагомедовни финиш қилиш ҳақидаги сўзларини изоҳлади 0 09:10"Навбаҳор" ва "Нефтчи" 3 очкодан маҳрум қилиниши мумкин — ЎФА 0 08:44Ҳамюртимиз АҚШдаги Karate Combat турнирида қатнашади (ПОСТЕР) 0 08:20Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларининг енгил атлетика баҳсларида 4 та медаль қўлга киритдик 0 07:56Қаҳрамоновда ғалаба, Нурматовда эса... ACA 194 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 07:30"Интер Майами" Месси билан шартнома узайтирилганини маълум қилди 0 20:42ACA 194. Холмурод Нурматовнинг россиялик тажрибали рақибга қарши жанги якунланди 0 19:35Таэквондо бўйича Жаҳон чемпионатининг илк кунида Мавлонов ва Мирабзалова иштирок этади 0 19:07Саидёқуб Қаҳрамонов иштирокидаги жанг бир раунд ҳам давом этмади 0 18:51Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида кечган баҳсда Кот-д'Ивуардан устун келди 0 18:30WBC ярим ўрта вазндаги рейтингини янгилади, Ғиёсов борми? 0 17:59ХОҚ исроиллик спортчиларни мамлакатга киришини рад этгани учун Индонезияни байкот қилишга чақирди 0

11 июл 19:08
Янгиликлар

Теннис

WTA рейтинги. Контавейт иккинчи, Саккари учинчи ракеткага айланди. Нигина 7 поғона юқорилади

Бугун WTA аёл теннисчиларнинг ҳафталик янгиланган рейтингини эълон қилди.

"Уимблдон" турнири якунларига кўра тузиб чиқилган ушбу рейтингда эстониялик теннис маликаси Анетт Контавейт учинчи поғонадан иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Грециялик Мария Саккари ҳам бешинчи поғонадан учинчи ўринга кўтарилди. "Уимблдон" турнири ғолибаси, қозоғистонлик Елена Рибакина 23-поғонада ўзгаришсиз қолди. 

Аксинча, "Уимблдон" турнири финалчиси, тунислик Онс Жабер иккинчи ўриндан бешинчи поғонага пастлади. Польшалик Ига Свёнтек жуда катта фарқ билан ҳамон WTA рейтингини бошқариб бормоқда. Топ-10`даги Даниэль Коллинз, Жессика Пегула (иккиси ҳам АҚШ) ва Гарбин Мугуруса ҳам ўз ўринларини яхшилаб олишди. Британиялик теннис маликаси Эмма Радукану Топ-10`га қайтди. 

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннис маликаси Нигина Абдураимова 7 поғонага юқорилаб, айни пайтда 194-ўринни эгаллаб турибди. Сабина Шарипова 6 поғонага пастлаб, 653-ўринга тушиб кетди. Акгул Аманмурадова 697-поғонада қайд этилган. Севиль Йўлдошева 36 поғонага юқорилаб, 1479-ўринни банд этган. 

WTA рейтинги. 11 июль кунги ҳолат

1. (1) Ига Свёнтек (Польша) - 8336 очко

2. (3) Анетт Контавейт (Эстония) - 4326

3. (5) Мария Саккари (Греция) - 4190

4. (4) Паула Бадоса (Испания) - 4030

5. (2) Онс Жабер (Тунис) - 4010

6. (6) Арина Соболенко (Беларусь) - 3267

7. (8) Даниэль Коллинз (АҚШ) - 3131

8. (9) Жессика Пегула (АҚШ) - 3087

9. (10) Гарбин Мугуруса (Испания) - 2886

10. (11) Эмма Радукану (Буюк Британия) - 2717...

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг