03 июл 09:35
Янгиликлар
Хабарингиз борми? Волкановски Холлоуэйни учинчи жангда ҳам мағлуб этди
Бироздан сўнг чемпион Исраэль Адесанья иштирокидаги марказий жанг бошланади. Аввалроқ, UFC 276 турнирининг Co-main event жангида 33 ёшли Александр Волкановски ўзига тегишли бўлиб турган ярименгил вазн тоифасидаги чемпионлик камарини америкалик 30 ёшли Макс Холлоуэйдан ҳимоя қилди.
Эътиборлиси, бу икки жангчи ўртасидаги трилогия эди. Улар шу кунгача UFC октагонида икки бор тўқнаш келишганди. Илк жанг 2019 йилнинг декабрь ойида UFC 245 турнири доирасида ўтказилиб, ўшанда Волкановски очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонганди. 2020 йилнинг июль ойидаги UFC 251 турнирида австралиялик чемпион яна зафар қучди. Бу сафар ҳакамлардан иккиси Алексга, учинчи рефери эса Максга ғалабани тақдим этганди.
Бугунги учинчи жангда катта устунликка эришган Александр Волкановски 50-45, 50-45, 50-45 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу Алекс фаолиятидаги 24-ғалаба бўлди. Ҳисобида битта мағлубият бор. Холлоуэй эса бугун еттинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Қолган 23 та жангда қўли баланд келган.
Фикрлар