UZ

Сўнгги янгиликлар

17:52«АҚШга бора олмай қолиши мумкин». Менежер Усман Нурмагомедов учун эҳтимолий жазолар ҳақида гапирди 0 17:00Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2026 турнирида қатнашади 0 16:05Россия бокс федерацияси World Boxing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 15:12Нури Шаҳин Шомуродовнинг ўйинига баҳо берди ва Файзуллаевнинг қачон сафга қайтишини айтди 0 14:30Топурия Пимблеттга жанг таклиф қилди 0 13:42Қозоғистон Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогининг якуний босқичи учун таркибини эълон қилди 0 12:59Жамолиддин Раҳмонжонов Тошкентдаги Octagon 94 турнирида иштирок этади 0 12:06ЎзПФЛ Ўзбекистон кубоги финал майдони ва санаси ҳақида маълумот берди 0 11:38БУМ! Ўзбекистондаги UFC турнири қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди (ФОТО) 0 11:04Гандболчиларимиз аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда 0 10:38"The Notorious қайтди" — Макгрегор тиззасидаги операциядан сўнг машғулотларни бошлаганини маълум қилди 0 10:07Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади 0 09:36Мадримов Ўзбекистондаги жанги олдидан рақиб топиш қийин кечганини айтди 0 09:05Жалолов ҳам, Уайт ҳам эмас. Деонтей Уайлдерга бошқа рақиб берилди + ПОСТЕР 0 08:34Бугун Женевада Жаҳон тожи учун Гукеш ва Синдаров ўртасидаги суперматч бошланади 0

12 янв 17:29
Янгиликлар

Футбол

Хаби Алонcони "Реал"да нималар кутаётгани маълум бўлди

Испания Суперкубоги финалидаги мағлубият Мадридда катта шов-шувга сабаб бўлди.

Бироқ испан ОАВ хабар беришича, клуб президенти Флорентино Перес кескин қадамлар ташлаш ниятида эмас. Манбаларга кўра, "Реал" раҳбарияти ҳозирча Хаби Алонсони ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти, аммо унинг кейинги тақдири навбатдаги ўйинлар натижаларига бевосита боғлиқ бўлади.

Клубда вазият таранг эканини яхши тушунишмоқда: жамоа "Барселона"дан учта гол ўтказиб юбориб, Суперкубокни бой берди ва ўйинга нисбатан саволлар кўпаймоқда. Шунга қарамай, Перес ҳиссиётга берилган қарор қабул қилмасликка ва мураббийга вазиятни ўзгартириш учун имконият беришга қарор қилди.

Айни пайтда мадридликларнинг аҳволи қуйидагича: Ла Лигада жамоа 45 очко билан иккинчи ўринда бормоқда ва "Барселона"дан 4 очкога ортда. Чемпионлар Лигасида эса жамоа 12 очко билан еттинчи поғонани эгаллаб турибди.

"Реал"нинг навбатдаги учрашуви Испания Кубогининг 1/8 финали доирасида "Альбасете"га қарши бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг