UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0

21 май 17:31
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хабиб Дана Уайтга: "Бу мутлақо ёлғон!"

UFC раҳбари Дана Уайт яқинда берган интервьюсида Хабиб Нурмагомедовнинг мусулмон мамлакатлари бўйлаб жаҳон турнесида кўп пул ишлаб олгани учун фаолиятини якунлаганини айтганди.

Россиялик аралаш яккакураш устаси ўзи ҳақида шундай гапирган Дананинг баёнотига кескин муносабат билдирди.

"Баъзан шундай сарлавҳаларни ўқийман. Мен, албатта, интернетдаги ҳар бир ахлатни шарҳлашни ёқтирмайман, лекин Дана шундай гапларни айтганида, бу ҳамма жойга тарқалади. Мен шундай дейман: Яратган гувоҳ, бу мутлақо ёлғон. Менга ҳеч ким ҳеч қачон бу миллионларни бермаган ва кўп пул топганим учун спортни тарк этганим йўқ. Буларнинг бари ёлғон. Ҳақиқатни бутун дунё билади - мен бу ҳақда бир неча бор айтганман ва такрорлашнинг ҳожати йўқ", - деб ёзди UFC`нинг енгил вазн тоифасидаги собиқ чемпиони ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг октябрь ойида Хабиб Нурмагомедов Жастин Гэтжини бўғиш усулида мағлуб этганидан кейин фаолиятини якунлаганини эълон қилганди. Ўшанда у онасининг талаби билан бу қарорга келганини айтган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг