14 июн 11:18
Янгиликлар
Хабиб Фергюсонга ўзи билан битта UFC оқшомида жанг ўтказишни таклиф қилди
Хабарингиз бор, Хабиб 7 сентябрь куни вақтинчалик чемпион Дастин Порьега қарши жанг ўтказади. Фергюсон ўтган ҳафта Дональд Серронени тақиқланган зарба эвазига мағлуб этган эди.
“Фергюсон - Серроне қизиқарли жанг, лекин менинг услубим эмас. Бу жанг “стойка”да кечди. Мен рақибларимни партерда жанг ўтказишга мажбур қиламан. Шу орқали уларни ҳолдан тойдираман. Ковбой боксни яхшигина ўзлаштирган, лекин оёқлари яхши ишламайди.
Тони мен билан “стойка”да жанг қилмоқчи бўляпти. Лекин бу режаси ҳеч қачон амалга ошмайлди. У жуда ҳам озғин ва мен уни бир ушлашда партерга тушираман. Партерда холдан тойдириб, кейин муддатидан аввал ғалаба қозонаман.
Албатта, Фергюсон 100 фоизга чемпионлик жанги учун меҳнат қилди ва у бунга ҳақли. Кетма-кет 12 та жангда ғалаба қозонди. Ўйлайманки, биз албатта октагонда тўқнаш келамиз. Тонининг Ковбойга қарши реванш жанги ҳеч кимга қизиқ эмас. Фергюсон иккита раундда рақибидан яққол устунликка эришди. Мен Тонига Гэтжига қарши жанг ўтказишни ва бу жанг Абу-Дабидаги турнир доирасида бўлишини тавсия қиламан”, - дея Хабибнинг сўзларини келтирмоқда ESPN.
Фикрлар