03 сен 12:12
Янгиликлар
Бокс/ММА
Хабиб Макгрегор устидан ғалаба қозонишидаги энг муҳим факторни айтди
Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов ниманинг ҳисобига Конор Макгрегорни мағлуб қилгани ҳақида гапирди.
"Ғалаба қозонишимдаги энг муҳим факторлар бу - чидамлилик ва ҳолислик бўлган. Конор жуда яхши зарба беради. Аммо, мен бу жангда руҳий томондан бошқа даражада эдим.
Ҳаммамиз курашишни биламиз, ҳаммамиз уриша оламиз. Аммо, ўзини тўғри тутиш энг муҳими. Конор билан жангда мен жисмоний ҳолатимдан кўра руҳиятга катта урғу бергандим. Жангчи сифатида Конор жуда кучли. Аммо руҳий чидамлилик томонлан қаралса, мен ундан анча яхшироқман", - деди Хабиб Нурмагомедов
Ҳавола :
Манба : "Р-Спорт"
Фикрлар