UZ

Сўнгги янгиликлар

19:40UFC Ўзбекистон ҳудудида расман трансляция қилиниши мумкин 0 19:19Шон О'Мэлли Плесси - Чимаев жанги учун тахмин билдирди 0 18:58"Андижон" собиқ футболчиси фаолиятини Черногорияда давом эттиради 0 18:37Усикнинг собиқ промоутери: "Александр фаолиятини тугатиши учун барча ишни қиламан" 0 18:16Шахматчиларимиз "Qonaev Cup 2025" турниридаги иштирокларини бошлашди 0 17:55Ўзбекистон бокс федерацияси Лазизбек Мулложонов билан боғлиқ вазият бўйича муносабат билдирди 0 17:34"Реал" собиқ ҳужумчиси Греция жамоасига ўтди 0 17:13Царукян Топуриянинг ҳаракати ва услубини масхара қилиб, Макгрегорни кўчирмачиликда айблади (ФОТО) 0 16:52Қозоғистон терма жамоаси аъзоси Аман Консбеков ўзбекистонлик боксчидан қабул қилиб олган мағлубиятини тан олмади 0 16:31Ўзбекистонлик ММА жангчиси Зубайра Тухугов билан жанг қилишга тайёрлигини маълум қилди 0 16:10Манба: Ўзбекистон МТЖнинг CAFA турнири учун эҳтимолий таркиби 0 15:4918 ёшли Мбоко фаолиятида илк бор WTA турнири 1/2 финалига чиқди 0 15:28Иноуэнинг собиқ рақиби Рамон Карденас Наоя ва Муроджон жанги ҳақида гапирди 0 15:07"Мен қилган хатони қилма". Царукян Чимаевга маслаҳат берди 0 14:46"Милан" Яшари трансферини ҳал қилди 0

03 авг 12:09
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хабиб Махачев - Маддалена жангини эълон қилди

Собиқ UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов жамоадоши Ислам Махачевнинг камар учун жангини анонс қилди.

Махачев кутилганидек яримўрта вазнда амалдаги дивизион чемпиони Жек Делла Маддаленага қарши октагонга чиқади. Ушбу чемпионлик жанги ноябрь ойида АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ташкил этиладиган UFC 322 турнирининг марказий тўқнашуви бўлади.

Бу ҳақда айнан Нью-Йоркда журналистлар ва мухлислар билан ўтказилган матбуот анжуманида Исламнинг бош мураббийи Хабиб Нурмагомедов хабар берди.

"Улар шу ерда, Нью-Йоркда жанг ўтказишади. Али Абдел-Азиз бу хабарни ошкор қилганим учун мендан хафа бўлса керак. Бу унинг муаммоси. UFC билан Али гаплашади. Лекин бизга жанг "Мэдисон Сквер Гарден"да бўлади деб тасдиқдан ўтган хабарни айтишди", – деди Хабиб. 

Рақамланган UFC 322 турнирининг санаси ҳали расман эълон қилинмаган. Лекин катта эҳтимол билан бу кутилаётган турнир 15 ноябрь куни бўлиб ўтади. Австралиялик Жек Делла Маддалена шу йилнинг май ойида Белал Муҳаммадни очколар ҳисобига кўра мағлуб этиб, яримўрта вазн чемпиони бўлди. Ислам Махачев эса енгил вазндаги камарини вакант қолдириши ортидан Маддаленага қарши октагонга чиқиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг