UZ

Сўнгги янгиликлар

17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0 11:35Бектемир Меликўзиев чемпионлик жангидан четда қолди(ми?) Хайме Мунгиянинг кейинги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0 11:04Тони Кроос мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин 0 10:33Бугун ҳам Жаҳон чемпионатида тўрт нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз (Жуфтликлар) 0

29 сен 10:29
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хабиб Махачевнинг навбатдаги жангини тарихий воқеа деб атади

Хабиб Нурмагомедов Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган UFC 322 турнирининг Ислам Махачев ва Жек Делла Маддалена ўртасида марказий жангидан кутаётганлари ҳақида гапирди.

Жанг UFC ярим ўрта вазн тоифасидаги камар учун бўлиб ўтади. Ҳозирда ушбу чемпионлик камари австралиялик Жек Делла Маддаленага тегишли бўлиб турибди. 

"Албатта, ҳар қандай ҳолатда ҳам тарихий воқеага гувоҳ бўламиз. Ислам Махачевнинг жангини кутиш барча жанглардан устун келиши мумкин. Бу нафақат биз учун, балки умуман спорт олами учун ҳақиқий тарихий воқеадир. Маддалена? Ҳозир унинг биринчи ҳимояси. Айни пайтда у ярим ўрта вазн тоифасида чемпион ҳисобланади. Жуда яхши рақиб. Оғирроқ вазнга ўтиш Ислам учун яхшигина синов", - деди Хабиб Вячеслав Абдусаломовга берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Ислам Махачев MMA’да 28 та жанг ўтказиб, 27 ғалаба ва 1 мағлубият қайд этган. Жек Делла Маддалена ҳисобида эса 20 та жангда 18 та ғалаба бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг