UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23Чимаев ва Царукян 2025 йилда энг кўп допинг тестини топширган UFC жангчилари учлигидан жой олди 0 19:02Лайлохон ва Нигина борми? Аёллар кураши бўйича U-23 Жаҳон чемпионати учун таркибимиз эълон қилинди 0 18:41Тимур Кападзе Патрик Клюйверт ўрнини эгаллаши мумкин 0 18:20Шаҳрам Ғиёсовнинг вазнидан кўтарилган Жейрон Эннис Исроил Мадримовнинг дивизионида The Ring рейтингига киритилди 0 17:59ИНТЕРВЬЮ. Кўчада қолиб кетдим — Ҳумоюн Тўхтамуродов 0 17:38Тожикистонлик UFC жангчисининг кейинги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди 0 17:17Фабио Каннаваро Суперлига 25-турининг 4 та ўйинини стадиондан кузатади + ФОТО 0 16:56Россиялик UFC жангчиси промоушендан ҳайдалди 0 16:35Ҳумоюн Тўхтамуродов, Ислом Болтаев каби таниқли ММА жангчилари иштирок этадиган ATFC 25 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 16:14UWW президенти Ненад Лалович курашчиларимиз билан учрашди (ФОТО) 0 15:53"Рома" янги стадионга эга бўлади. Бунга Евро-2032 сабаб бўлмоқда 0 15:3241 ёшли кунг-фу қиролининг UFC'даги янги жанги тасдиқланди 0 15:11ММА бўйича Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббий тайинланди 0 14:50Хорхе Масвидал судда 5,3 миллион доллар ютиб олди 0 14:29Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венесуэла ва Африка терма жамоалари билан ўйнайди 0

30 сен 14:19
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хабиб Нурмагомедовга тақлид қиладиган профессионал боксчимиз билан суҳбат

Профессионал боксда муваффақиятли одимлаётган чарм қўлқоп усталаримиздан бири Абдурасул Исмоиловдир.

Абдурасул Исмоилов - 1996 йилнинг 5 октябрида Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида туғилган. Айни пайтда Жанубий Кореянинг “Cocky Buffalo” промоутерлик компанияси таркибида фаолият юритмоқда. Шу кунгача профессионал бокснинг ярим енгил вазн тоифасида 7 та жанг ўтказиб, 6 тасида ғалаба қозонган (3 таси нокаут билан), битта жангни бой берган.

Бу иқтидорли бокс устасини Урганч шаҳар ҳокими соврини учун ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган Хоразм вилояти чемпионатида учратиб қолдик. Фурсатдан фойдаланиб, у билан мухтасар суҳбатлашдик.

- Абдурасул, кайфиятлар яхшими?

- Яхши, раҳмат.

- Суҳбатимиз аввалида катта боксга кириб келишингизга ким ҳамда қайси маҳорат даргоҳи муҳим аҳамият касб этгани ҳақида қисқача маълумот берсангиз?

- Бу борада Урганч шаҳридаги БЎСМни кўрсатишим жоиздир. Ушбу масканда мураббийим Шуҳрат Рўзметовдан бокснинг дастлабки сабоқларини олганман. Вақт ўтиши билан Урганч олимпия захиралари коллежи қошидаги мактаб-интернатга ўқишга кирдим. У ерда беш йил ўқидим. Шу вақт ичида устозларим Нуриддин Атоқов ва Алишер Полвоновлар қўл остида шуғулланиб, бокснинг техник ва тактик жиҳатларини атрофлича ўрганганман.

- Айни дамда, сиз профессионал боксда фаолият юритяпсиз. Ўтказаётган ҳар бир жангингизни диққат билан кузатиб борамиз. Шунга қарамай, Жанубий Корея давлатининг 

промоутерлик компанияси билан қачондан буён ҳамкорлик қилаётганингизни кўпчилик билмайди. Шу ҳақда тўхталиб ўтсангиз... 

- Очиғи, бу таклиф ўтган йили бўлганди. Яратилган шарт-шароит ва имкониятлар билан яқиндан танишиб, ушбу компания билан шартнома имзолаганман.

- Сир бўлмаса, айтингчи келишув неча йилга имзоланган?

- Етти йилга.

- Янглишмасам, у ерда сизга ҳамюртимиз, ўзбекистонлик мутахассис устозлик қилаётган экан... 

- Ҳа. Мени жангларга мураббийим Бобур Нажмиддинов  тайёрлаяпти. Шунингдек, клубимиз таркибида мендан ташқари яна икки нафар андижонлик ва бир нафар тошкентлик  боксчи ҳам бор.

- Яқинда, аниқроғи 1 сентябрь куни Корея пойтахти Сеул шаҳрида WBA ASIA камари  учун мезбон спортчи Хванг Кил Кимга қарши навбатдаги жангингизни ўтказдингиз. Афсуски, бу жанг рақибингиз фойдасига ҳал бўлди. Мағлубиятни қандай изоҳлайсиз?

- Хабарингиз бор, жанг тўлиқ 12 раунд давом этди. Натижада, ғолиб очколар бўйича аниқланиши лозим эди. Рости, бу учрашувни ютганимга тўлиқ ишонгандим. Ваҳоланки, жанг мобайнида фаоллик мен томонда бўлганди. Буни бетараф бокс мутахассислари ҳам таъкидлашган. Бироқ, ғалаба рақибимга берилди. Ушбу жангнинг барча ҳакамлари кореялик бўлиб, ўзларининг ҳамюрти Хванг Кил Кимга ён босишгани кундек аён эди. Бу ноҳақликдан бошқа нарса эмас, албатта.

- Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Табиийки, уни кузатгансиз. Боксчиларимизнинг иштирокини қандай баҳолайсиз?

- Аъло. Боксчиларимиз мазкур жаҳон чемпионати орқали ўзбек боксининг дунёдаги ўрни ва нуфузини яна бир бор кўрсатиб қўйишди. Жамоамиз олдида мана-ман деган давлатларлар боксчилари ҳам лол қолди. Айниқса, айрим спортчиларимиз бундай йирик мусобақада  илк марта қатнашишига қарамай, ҳайиқмай жанг қилишди, бу билан ҳеч кимдан кам эмаслигини, аксинча, бошқалардан устунлигини тўла исботлашди. 

- Бугун сиз ўсмирлар ўртасида Урганч шаҳар ҳокими соврини учун ташкил этилган Хоразм вилояти чемпионатининг финал учрашувларини ҳам томоша қилдингиз. Воҳанинг ёш чарм қўлқоп усталари сизда қандай таассуротлар қолдирди?

- Уларнинг тезкор ҳаракати, асосан,  шижоати ва ғалабага бўлган метин иродасини  кўриб  роса қувондим. Ишончим комилки, келгусида бу ўғил ва қизлар орасидан ватанимиз шарафини нафақат ҳаваскор, балким профессионал боксда ҳам улуғлайдиган спортчилар етишиб чиқади.

- Ҳозирда нима билан машғулсиз?

- Маълум муддат таътилга чиққанман. Уйдагиларни, яқинларим ва дўстларимни соғиндим. Насиб қилса, бир, бир ярим ойча Хоразмда, яъни Урганчда бўлиб дам олмоқчиман.

- Кейинги жангингиз қачонга режалаштирилган? 

- Бу жанг декабрь ойида Вьетнам давлатида уюштирилади. Лекин, ҳозирча жанг санаси ҳамда рақибим маълум эмас. 

- Мақсад ва режаларингиз қандай?

- Очиғи, биринчи галдаги вазифам WBA ASIA камарини қўлга киритишдан иборат. Барибир, бу мақсадимга эришаман. Кейинчалик, бошқа мақсадларим борасида бош қотиришим мумкин.

- Орзу-умидларингиз рўёбга чиқишини тилаб қоламиз.

- Раҳмат.

OLAMSPORT.COM сайти учун Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

+2   
30 сен 14:57:04
Jalol Axmedov
Nimaga har doim Xabibga Taqlid qiladi diysilar Abdurasul Xorazmlik boʻlsa boshidagi Xorazm choʻgirmasiku.
   
30 сен 14:50:21
SheRZoD_official
dabba bumasang kamar un jangda korealik bokschi bn koreada temboli hakamlar ham korealik bula turip janga rozi buldingmi bu qip qizil masharabozlikku qachon kurgansan karislarni boks tuship yurganini amerika yo rassiyaga ternirofka qilll. yo joydan karerang boshlanmasdan 1 ta maglubiyat
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг