UZ

Сўнгги янгиликлар

13:29Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг трансфер нархи маълум қилинди 0 13:08UFC. Шевченконинг навбатдаги жанги ва рақиби маълум бўлди 0 12:41Кутилмаган хабар: Эррол Спенс ўзбек боксчисига қарши эмас, бирлаштирувчи жангда рингга чиқади 3 12:18Осака Бирмингем мусобақасини қийин ғалаба билан бошлади 0 11:54Футбол. Бугун Ўзбекистон кубогида 6 та ўйин ўтказилади 0 11:30Шевченко: Камаримни хеч кимга бермайман 0 11:04"FedCup". Сабина Шарипова Туркманистонга қарши ўйинни ғалаба билан бошлади 0 10:41Спортчилар ижтимоий тармоқларда 1 10:21“Реал” бугун яна бир янги ўйинчисини таништиради 0 09:58Екaтеринa Воронинa олимпиaдa чемпионлигини кўзламоқда 0 09:37Истоминнинг Британиядаги бугунги рақиби аниқланди 0 09:16Ўсмирларимиз Венгриядаги жаҳон чемпионатида иштирок этишади 0 08:55Тасдиқланди: Фрэнк Лэмпард «Челси» бош мураббийи бўлади 0 08:34Mallorca Open. Мария Шарапова ғалаба билан қайтди 0 08:13Noventi Open. Рожер Федерер муваффақиятли старт олди 0

01 ноя 18:11
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Хабиб Нурмагомедовнинг рақиблари: жанг олдидан ва жангдан сўнг + ФОТО

Россиялик аралаш қоидалар жангчиси Хабиб Нурмагомедов бугунги кунда дунё миқёсида машҳур спортчи ҳисобланади.

Нурмагомедовнинг Ўзбекистонда ҳам мухлислари кўплаб топилади. Шуни эътиборга олган ҳолда, Хабибнинг жангларига бағишланган мақоланинг янгиланган талқинини эътиборингизга тақдим этамиз.

У мағлубиятга учратган рақиблар жангдан кейин қандай ҳолатга тушиб қолган? Буни суратлар ёрдамида билиб оламиз.

2012 йил, 20 январь - Камал Шалорус

Иккинчи раунддан сўнг Шалорус промоушеннинг янги вакили томонидан шу даражада дўппосландики, бурчакда турган жамоадошларига қарата шу саволни берди: "Ҳозир нечанчи раунд?"



Таққослаш учун Хабиб жангдан сўнг шу кўринишда эди.



2012 йил, 7 июль - Глейсон Тибау

Нурмагомедов жангда агрессив харакатлари билан ажралиб турди. Бу эса бразилиялик рақибнинг юзида жароҳат пайдо бўлишига сабаб бўлди. Унинг ўнг кўзи остида оқаётган қонни кўришингиз мумкин.



Хабиб эса ўша жангдан сўнг хотиржам кўринишда эди.



2013 йил, 19 январь - Тиаго Таварес

Бу ерда ортиқча изоҳга ҳожат йўқ. Рефери тўқнашувнинг 115-сониясида жангга аралашишга мажбур бўлганди.



2013 йил, 25 май - Абель Трухильо

Агар омма сенга хуштакбозлик қилаётган бўлса бу сен грэпплинг бўйича ҳақиқий мастер-класс намойиш этганинг учун.



Жанг якунида Хабиб ғалабани шу кўринишда нишонламоқда




2013 йил, 21 сентябрь - Пэт Хили

Жанг жуда ажойиб ўтганди. Хили ҳам ўз ўрнида яхши ҳаракат қилди. Бироқ, Хабиб савия борасида рақибидан устун эканлигини намойиш этди. Ўша жангдан сўнг Нурмагомедов чемпионлик камари учун даъвогарлардан бири сифатида эътироф этила бошланди.



Жангдан кейинги сурат



2014 йил, 19 апрель - Рафаэль Дос Сантос

Хабиб бу жангда ҳам рақибини "ғажиб қўйди"



Қаҳрамонимиз жангдан кейин



2016 йил, 16 апрель - Даррелл Хорчер

Хорчер ажойиб жанг қилди. Аммо, якунда унинг ҳолати шундай кўринишда эди.



Хабиб учун эса муаммо йўқ



2016 йил, 12 ноябрь - Майкл Жонсон

Жонсоннинг ўзига бўлган ишончи биринчи раундда ўтказиб юборилган жуда кучли зарбадан сўнг қаергадир йўқолиб қолади. Ўша вазиятдан сўнг жанг Нурмагомедов учун болалар ўйинига айланади.



Спортчи ҳатто терлагани ҳам йўқ



2017 йил, 30 декабрь - Эдсон Барбоза

Дональд Серроне, Бобби Грин, Эван Данэм, Лукас Мартинс, Пол Фельдер, Тони Фергюсон, Энтони Петтис, Гилберт Мелендес, Бенеил Дариюш, Хабиб Нурмагомедов. Барбоза уларни мағлуб эта олмаган. Лекин, барча жангларда у яхшигина қаршилик кўрсатган. Доимо нимадир ҳалал бериб қолган. Унинг маҳоратини шубҳа остига қўя олмаймиз.


Иккинчи раундда рефери ундан жангни давом эттира олиш-олмаслигини сўрамоқда. Аммо, Барбоза жангни охиригача етказа олган.


2018 йил, 7 апрель - Эль Яквинта

UFC 223 турнири доирасида ўтказилган жангда Хабиб Яквинтани мағлуб этади ва якунда чемпионлик камарига эга чиқади. Жанг осон бўлмаганди ўшанда.


Қаҳрамонимиз илк маротаба UFC чемпионлик камарига эга бўлди


2018 йил, 6 октябрь - Конор МакГрегор

UFC 229. Йил жанги. Конор МакГрегор жанг олдидан ўз услубида провокацион ҳаракатларни амалга оширади. Хабиб буларнинг барчасига октагонда жавоб қайтаради. 


Жангдан сўнг нималар бўлганини, нималар бўлаётганини Сиз жуда яхши биласиз. 


Olamsport.com сайтини кузатиб боринг!

Рейтинг: +5   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг