UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

03 янв 09:43
Янгиликлар

Дзюдо

Халқаро дзюдо федерацияси қоидаларга ўзгартириш киритди

Ҳар Олимпия циклида деярли барча спорт турларида қонун-қоидаларга ўзгартиришлар киритилади.

Бу борада Халқаро дзюдо федерацияси ҳам қоидаларга кичик ўзгаришлар қилишга қарор қилган. Федерация сайтида Париж-2024 Олимпиада цикли учун янги қоидалар ҳақида видеодастур чоп этилди. Унда IJF ҳакамлар супервайзери ва шарҳловчиси Нейл Адамс батафсил тушунтириш берган. 

  • Ҳужумга ўтган дзюдочи усулни бажаришда танаффуссиз ҳаракатни охирига етказса, доимгидек баҳо берилади. Бироқ баҳо келтирилмаган ҳаракатдан сўнг ердаги рақибга бошқа усул қўллаш бундан буён очко келтирмайди.
  • Усулга тушиб қолган дзюдочи йиқилаётганда тирсаги ёки қўлини матга қўйиб олса, рақибига баҳо берилиши барбарида ўзига шидо (огоҳлантириш) ҳам кўрсатилади.
  • Дзюдочилар тилида айтганда, корейс ёки мўғилча йўналишдаги сео-наги усулини бажариш ҳам тақиқланиб, бундай усулга ўтган вакилга шидо берилади.
  • Кураш вақтида рақибнинг кимонодан ушлаш ҳолатини узсаю, ўзи дарҳол ҳужумга ўтмаса, шидо кўрсатилади.
  • Беллашув вақти кийим ва сочларни тартибга келтириб олиш учун қўшимча 1 маротабадан рухсат берилади. Иккинчи ва учинчи шундай урунишлар вақт чўзишга уруниш деб ҳисобланиб, бу ишни қилган дзюдочи шидо билан жазоланади.

Бу янги қоидаларнинг баъзи эътиборлилари. Бу ҳақида батафасил Халқаро дзюдо федерациясининг расмий сайтида танишиб олиш мумкин. Мазкур ўзгаришлар 26-28 январь кунлари Португалиянинг Одивелаш шаҳрида ўтадиган Гран-при мусобақасидан бошлаб Париж-2024 цикли якунигача амал қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг