UZ

Сўнгги янгиликлар

16:08Бокс: U19 ёш тоифасидаги қизларимиз Осиё чемпионатида биринчи бўлишди 0 15:30«Сабоқ олдим». Ян Блахович Анкалаевга қарши жангни қабул қилмаганидан афсусда 0 14:53UFC собиқ жангчиси Макгрегор ҳақида: "У ҳаммани енгишини айтиб, беш йил давомида яхтада ичиб юрди" 0 14:26"Тарих уларни руҳлантиради". Тухель — ЖЧ-2026 ярим финалидаги Англия — Аргентина баҳси ҳақида 0 13:58Mangu 4 турнирида ўзбекистонлик ва қирғизистонликлар ўртасида кубок учун жанглар ўтказилади 0 13:45РАСМАН! UFC Нурсултон Рўзибоевнинг кейинги рақиби, жанг санаси ва манзилини эълон қилди (ПОСТЕР) 0 13:34Нурсултон Рўзибоев яна танқидчиларга мурожаат қилди (ФОТО) 0 13:04Магомед Анкалаев: "Гусковни ютаман, кейин эса..." 0 12:38Де ла Фуэнте Дешамнинг сўзларига жавоб қайтарди: "Мағлубиятга учраганда ҳамма баҳона қидиради" 0 12:13Анвар Анваров Венгриядаги турнирда шоҳсупага кўтарилди (ВИДЕО) 0 11:58Жиу-житсучиларимиз Осиё чемпионатига йўл олишди 0 11:37UFC Анкалаев — Гусков жанги учун расмий постерни тақдим этди (ФОТО) 0 11:11Одилхон Камолов Шоҳжаҳон Эргашев билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:39Зинедин Зидан Дидье Дешам кетганидан кейин Франция терма жамоасини бошқаради — Романо 0 10:11Бугун 13 нафар боксчи қизларимиз Осиё чемпионлиги учун жанг қилади 0

27 дек 07:22
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Халқаро конькичилар иттифоқи россиялик спортчиларга Олимпиада саралашида иштирок этишга рухсат берди, фақат бир шарт эвазига

ISU (Халқаро конькичилар иттифоқи) россиялик спортчиларга нейтрал мақомда Олимпиада квалификациясида иштирок этишга рухсат берди.

Қарор ISU кенгашида қабул қилинган.

2025 йил 1-28 февраль кунлари оралиғида Россия фигурали учиш федерацияси ҳамда Россия конькида учиш иттифоқи фигурали учиш, конькида учиш ва шорт-трек бўйича ҳар бир дастурда бир нафардан спортчини тақдим этиши мумкин бўлади.

Эслатиб ўтиш жоиз, россиялик спортчилар 2022 йилдан буён фигурали учиш, шорт-трек ва конькида учиш бўйича халқаро мусобақалардан четлаштирилиб келинаётганди.

ISU расмий хабарига кўра, россиялик жами олти нафар фигурали учувчилар Олимпия ўйинлари саралашида иштирок этиш ҳуқуқига эга. 

Конькида учиш спорт турида эса ҳар бир масофага биттадан, жами 12 нафар спортчи қатнашиши мумкин. Шорт-трекда олти кишига рухсат берилади.

Шу тариқа, жами 24 нафар россиялик спортчи 2026 йилги қишки Олимпиада ўйинлари саралашида иштирок этиши мумкин бўлади.

Маълумот ўрнида, фигурали учиш бўйича квалификацион турнир 2025 йилнинг 17-21 сентябрь кунлари Хитойнинг Пекин шаҳрида ўтказилади. Унда спорт жуфтлиги йўналишида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Екатерина Гейниш ҳамда Дмитрий Чигирев ҳам иштирок этиши мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг