UZ

Сўнгги янгиликлар

17:45Осиё ўйинлари: Ўзбекистон 2002 йилдан буён турнир стартида ютқазмаяпти 0 17:17Арман Царукян: "UFC чемпионлик камарини пулга сотиб олиб бўлмайди" 0 16:30Генри Сехудо Топурия учун идеал рақибни айтди 0 15:49Жон Жонс Махачевнинг допинг айбловларига жавоб қайтарди 0 15:05Ўзбекистон МТЖ Сурия билан Тошкентда ўйнайди 0 14:26"Мени чемпионлик жангидан икки-учта жанг ажратиб турибди" - Шара Буллет 0 13:52Шоҳжаҳон Эргашев Данияр Елеусиновни жангга чорлади, Олимпиада чемпиони эса бунга жавоб қайтарди 0 13:22Осиё ўйинларини ғалаба билан бошладик: Филиппин йирик ҳисобда мағлуб этилди 0 13:0046-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси: Ўзбекистон терма жамоаси таркиби расман эълон қилинди 0 12:36L'Équipe "Олтин тўп"-2026 учун бешта асосий фаворитни кўрсатди 0 12:05"Бу менга ваъда қилинган жанг эди". Бектемир Мелиқўзиев чемпионлик жангини сўрамоқда 0 11:34Salesforce FIDE Жаҳон чемпионати 2026: Сана, формат ва мукофот жамғармаси тасдиқланди 0 11:03Перейра Аспиналлнинг UFC камаридан воз кечиш қароридан сўнг мухлислардан ёрдам сўради 0 10:32Осиё ўйинлари. Бугун Олимпия терма жамоамиз юришини бошлайди 0 10:01Крикет бўйича "Мустақиллик Кубоги": "ANFA" чемпион! 0

18 мар 10:09
Янгиликлар

Оғир атлетика

Халқаро оғир атлетика федерацияси Бош котиби МОҚда меҳмон бўлди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 20-30 апрель кунлари оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати Ўзбекистонда бўлиб ўтади.

Аргентинада ташкил этиладиган III ўсмирлар Олимпия ўйинларига лицензия берувчи мазкур нуфузли мусобақага Урганч шаҳри мезбонлик қилади. Мазкур қитъа чемпионатига кўрилаётган тайёргарлик жараёни билан бевосита танишиш мақсадида 16 март куни юртимизга Халқаро оғир атлетика федерацияси Бош котиби ироқлик Муҳаммад Ҳасан Жалуд етиб келганди. 

Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрилло Маҳмудов ҳамроҳлигида Муҳаммад Ҳасан Жалуд Урганчга йўл олди. У ерда Осиё чемпионатига кўрилаётган тайёргарлик жараёни билан яқиндан танишди. Меҳмонхоналар ҳолати, спорт мажмуасидаги шароитлар кўздан кечирилди.

Шундан сўнг куннинг иккинчи ярмида меҳмон Тошкентга қайтиб келди ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюрди. Уни МОҚда Бош котиб Жасур Матчанов кутиб олди. 

Томонлар учрашувда мусобақага кўрилаётган тайёргарлик борасида фикр алмашишди. Ўз навбатида меҳмон Урганчдаги шароитлардан кўнгли тўлганлиги, қолаверса Хивани айланиб, у ердан бир олам таассурот билан қайтганлиги, очиқ осмон остидаги музей шаҳар номи билан машҳур бўлган Хивани бутун дунёда яхши билишлари ҳақида тўлқинланиб гапирди. 

Қолаверса, мусобақа ўтказиладиган манеж, меҳмонхоналар гарчанд 3-4 юлдузли бўлсада, халқаро стандартларга мос 5 юлдузли меҳмонхоналардан асло қолишмаслиги, бу борада Урганчда мусобақани қабул қилиш учун хеч қандай муаммо йўқлигини билдирди.

Ўз навбатида МОҚ Бош котиби Жасур Матчанов ҳам Ўзбекистон ушбу мусобақага 2017 йилдан буён тайёргарлик кўраётганини, МОҚ Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйганлиги ва бежизга ушбу мусобақа Урганчга ишониб топширилмаганлигига изоҳ берди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг